RU

Последние новости

23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан кейинги фактлар  1 23:10ЛаЛига. "Хетафе" - "Реал" учрашуви асосий таркиблари эълон қилинди  5 23:05А Серия. "Милан" - "Фиорентина" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 22:57Миржалол Қосимов: "Биринчи таймда оддий вазиятдаги хато бизга қимматга тушди"  2 22:45Виталий Левченко: "Биз учун ҳар бир ўйин олти очколи"  3 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди, Магуайр яна қаҳрамон!  85 21:55Тудор "Ювентус"нинг мағлубиятига изоҳ берди  1 21:28Суперлига. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизил карточка ва пенальти ўйинни ҳал қилди"  1 20:49Камолиддин Тожиев: "Режаларимизни очиқлай олмайман. Ҳар бир позицияга иккитадан футболчи бор"  5 20:30​Суперлига. "Пахтакор" – "Қизилқум" 3:0  1 20:20​Суперлига. "Нефтчи" пенальтидан урилган гол эвазига ОКМКдан устун келди   77 19:59АПЛ. "Тоттенхэм" ўз майдонида "Астон Вилла"га ютқазди  1 19:45Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 19:16Мутахассис фикри: Катанец ёрдамчилари билан боғлиқ вазият ҳақида тўлиқ изоҳ  4

Миржалол Қосимов: "Сўнгги 15 дақиқаликда натижа учун ўйнадик" Новости

Миржалол Қосимов: "Сўнгги 15 дақиқаликда натижа учун ўйнадик"

Coca Cola Суперлигаси 16-тури доирасида "Олимпик" устидан қозонилган ғалабадан кейин ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.


- Осон ўйиннинг ўзи йўқ. Энг асосийси - натижага эришдик. Қолаверса, тезкор, қарши ҳужумларга бой қизиқарли ўйин бўлди. Албатта, "Олимпик"ка қарши ўйнаш осон эмас. Таркибда яхши футболчилар йиғилган. Жамоа бизга яхши қийинчиликлар туғдиришди, айниқса, иккинчи бўлим охирларида. Биз ҳам сўнгги 15 дақиқаликда натижа учун ўйнадик. Чунки "Бунёдкор"га қарши ўйинда сўнгги дақиқада гол ўтказиб юбориб, ғалабадан маҳрум бўлгандик. Клуб раҳбариятига раҳмат айтмоқчиман. Улар бизга нейтрал майдонни тақдим қилиб, ўз майдонимизни чиройли чим билан, яхши ёриткичлар билан таъминлаб беришди. Шу сабабли уларга миннатдорлик билдирмоқчиман. Бундай майдонда биз бундан ҳам яхшироқ ўйин кўрсатишимиз керак. Шу орқали биз ўз мухлисларимизни хурсанд қиламиз. 

- Таркибда Акрамжон Комилов ҳамда Виталий Денисов каби чап қанот ҳимоячилари турганда Шоҳруҳ Гадоев ушбу нуқтада ўйнади.

- Бундай ишни қилишни ўтган йили бошлаганмиз. У ҳимоядан тезда ҳужумга ўта олади. Кутилмаган вазиятлар яратишга қодир. Шу сабабли Гадоевни ҳимояда ўйинга туширдим. Комилов операция қилинган. Шу сабабли унинг тикланиши учун вақт керак. Энди қўл остимиздаги футболчилардан фойдаланишга мажбурмиз. 

- Сиаваш Ҳақназарийнинг майдонга туширилмагани сабаби ротациями ёки унинг жароҳати борми?

- Кичик жароҳати бор. Унинг катталашмаслиги учун қайдномада бўлса-да, уни майдонга туширмадик. Ҳали олдимизда ўйинлар кўп. Агарда бу сўнгги ўйин бўлганида ҳам бошқа гап бўларди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика