RU

Последние новости

10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  2 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  7 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  8 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0

Миржалол Қосимов: "Рақиб танламайман, 1-турда ким тушишини фарқи йўқ" Новости

Миржалол Қосимов: "Рақиб танламайман, 1-турда ким тушишини фарқи йўқ"

АГМК жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов клуб матбуот хизматининг бугун Суперлиганинг янги мавсумига ташланадиган қуръаси, чемпионлик учун кураш кимлар иштирок этиши ва ўтаётган йиғин тўғрисидаги мавзулари бўйича саволларига жавоб қайтарди.

"Ҳеч қачон рақиб танламаганман. Барибир мавсум давомида барча ўзаро ўйнайди. Шу боисдан ҳам 1-турда ким билан тушишни фарқи йўқ. Муҳими, чемпионатни яхши бошлаб олиш керак. 

Ҳақиқатдан ҳам бу йил кўплаб жамоалар кучайишмоқда. Айниқса 3-4 та жамоа анча кучайди. Трансферлардан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, «Насаф», «Пахтакор», «Навбаҳор», «Нефтчи», «Қизилқум» ва «Сўғдиёна» жиддий кучайди. Бу йили 6-7 жамоа юқори ўринлар, шунингдек чемпионлик учун жиддий курашади. Бундан ташқари янги мавсумга тайёргарлик доирасидаги ўқув-машғулот йиғинларига 10дан зиёд жамоаларимиз жиддий эътибор қаратиб, Анталияда тараддуд кўришмоқда. Бу ҳам ўз-ўзидан жамоалар янги мавсумга жиддий тараддуд кўраётганидан далолат. 

Йиғин кўнгилдагидек ўтмоқда. Футболчиларнинг жисмоний ҳолати меъёрига келмоқда. Лекин ҳали ўйинимизни янада кучайтиришимиз керак. Қолаверса позицияларни кучайтиришимиз зарур. Чунки ўтган мавсумга қараганда асосий таркиб футболчиларидан 6-7 нафари жамоадан кетди. Уларни ўрнини тўлдириш ва ўзаро ўйин тушунчасини хосил қилиш учун вақт талаб этилади. Шу жиҳат бироз муаммо келтириб чиқаради. Янги футболчилар мени фалсафамни тушуниши ва англаб, ўйинни тўлиқ шакллантириб олишимиз учун маълум вақт кетади. Умид қиламанки, янги футболчилар жамоага тезроқ киришиб кетишади", - дея ўз фикрларини билдирди Миржалол Қосимов.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика