RU

Последние новости

19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  1 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  0 19:15Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1 (матнли трансляция)  4 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  15 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  18 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  28 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  12 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  3 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4

Миржалол Қосимов: "Пахтакор" кучаяётганидан хурсандман, биз ҳам қараб турмаймиз" Новости

Миржалол Қосимов: "Пахтакор" кучаяётганидан хурсандман, биз ҳам қараб турмаймиз"

"Бунёдкор" - "Локомотив" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.
- Келаётган Ҳайит айёми билан бутун юртдошларимизни табриклайман. Бу ўйин биз учун жуда муҳим аҳамият касб этарди. Қолаверса турнир жадвалида очколар бизга етишмаётганди. Ҳозирги кундаги энг кучли жамоага қарши муносиб ўйнадик. Бугун қиймати юқори бўлган 3 очкони қўлга киритишни жуда хоҳлаган эдик. Тажриба барибир ўз сўзини айтди ва биринчи таймда "Локо" катта ташаббусга эга бўлди. Танаффусдан кейин жамоалар очиқ футбол намойиш этишди. Биз ўз имкониятимиздан самарали фойдаландик ва футболчилар қилган меҳнатлари учун муносиб мукофотланишди.

Ҳозирги кунда вазиятимиз жуда ҳам яхши эмас. Биринчи бўлимда футболчиларда ўзига бўлган ишонч пасайгани ва бироз қўрқув борлиги сезилиб турганди. Танаффусдан кейин эса улар ҳам футбол ўйнай олишларини исботлашди. Учрашувдан кейин ечиниш хонасида ҳам футболчиларга ҳаммаси ўз қўлимизда эканлигини айтиб ўтдим. Бошқа ердан биров келиб бизга ёрдам бермайди.

Ҳар бир ўйинга жиддий қараяпмиз. Ҳозирда ким қолиши ёки ким кетиши ҳақида ўйлаб кўрганимиз йўқ. Чунки ҳар бир ўйин биз учун жуда муҳим аҳамиятга эга. Ўзгаришлар ҳақида ҳали ўйлашга вақт бўлгани йўқ. Авваламбор барчани йиғиб олиб, кейинчалик кимни ижарага бериш, кимни олиб қолишни ҳал қиламиз. Баъзи футболчиларга ўйин амалиётини бериш учун уларни ижарага юборамиз. Ҳали олдимизда вақт бор. Шуни унутмаслик керакки, биз кучайишимиз керак. Марказий ҳимоямизда ҳозирда иккита номинал ҳимоячи бор. Бутун мавсумни иккита номинал марказий номинал ҳимоячи билан ўтказиб бўлмайди. Футболда жароҳат, дисквалификациялар бўлади. Бугун ўйин амалиёти камлиги учун Хуршид Ғиёсов ҳам ўйинга тезда киришиб кета олмади. Шунингдек, Ғиёсов бугун ҳимояда ўйнади. Аслида эса у ярим ҳимоячи саналади.

- Иккинчи даврада хорижда йиғин ўтказиш режаси борми?
- Йўқ. Биз ўзимизда тайёргарлик кўрамиз. Мен ҳар доим давралар оралиғида ўзимизда шуғулланишни маъқул кўрганман. Шароитларимиз яхши ва ўзимизнинг "Швейцария"миз бор.

- "Пахтакор"да катта ўзгаришлар бўлди. Давралар оралиғида "Пахтакор" "Бунёдкор"дан икки нафар футболчисини олишни кўзлаётгани ҳақида маълумотлар бор. Майли, номларини келтирмайман. Уларни жамоада олиб қолишга ишонасизми?
- Футболчиларимизни жамоада олиб қолишга ишонч бор. Албатта "Пахтакор" кучаётганидан хурсандман. Ниҳоят "Пахтакор" эстафета таёқчасани олгани яхши бўлди. Бундан авваламбор ўзбек футболи ютади. Биз ҳам қараб ўтирмаймиз. Футболчиларимизни ушлаб қолишга ҳаракат қиламиз. "Бунёдкор"нинг ҳам ўз имижи борлигини унутмаймихз ва имкон қадар кучайишга ҳамда рақобатбардош жамоа бўлишга ҳаракат қиламиз.
Рейтинг: +33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика