RU

Последние новости

14:18"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди  4 14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  7 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  6 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  2 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   39 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  21 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  11 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  9 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  1 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  2 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  8 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  12 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  7 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  9

Миржалол Қосимов: “Ўн бир ҳимоячига қарши ўйнаш осон эмас” Новости

Миржалол Қосимов: “Ўн бир ҳимоячига қарши ўйнаш осон эмас”

Ўзбекистон кубогининг дастлабки ярим финали доирасидаги “Бунёдкор” - “Динамо” (0:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” бош мураббийи Миржалол Қосимов ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ярим финалга кучсиз жамоа етиб келмайди. “Динамо”нинг ҳимоядан ўйнашини билган эдик ва шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Кутганимдек, бугун самарқандлик футболчилар 5-4-1 схемаси асосида ўз ўйинларини ташкил этишди. Бизга бугун тезкор гол етишмади. Отабек Шукуров, Акром Комиловда дарвозани ишғол қилиш учун яхшигина вазиятлар юзага келганди. Афсуски, улар бу имкониятдан фойдалана олишмади. Захирадан майдонга тушган ўйинчиларимиз эса мен нимани талаб қилаётганимни тушуниб етишмади. Бундай мустаҳкам ҳимояни фақат марказдан уюштириладиган ҳужумлар билан ёриб ўтиб бўлмайди. Шуни йигитларга тушунтириб, қанотлардан ҳужум ташкил қилишни уқтиргандим.

- Бугун “Нефтчи” билан бўлиб ўтган ўйиндаги шиддатни кўрмадик. Бунинг сабаби нимада?

- “Нефтчи” билан нисбатан очиқ футбол кўргандик. Бугун “Динамо”нинг 11 нафар ҳимоячисига қарши ўйнаш осон кечмади. Бизнинг футболчиларга ақл етишмади. Бошқа томондан ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. “Динамо” ҳам ўз майдонида мағлубиятга учраб, Муборакда кечган жавоб учрашувида ғалаба қозониб кетди. Нима учун биз Самарқандда зафар қучмаслигимиз керак?


- “Динамо” кўрсатган ўйин ҳақида фикрингиз қандай?

- Футболчилар бугун ўз мураббийлари кўрсатмаларини тўлиқ бажаришди. Ҳимояда бехато ҳаракат қилишди.

- Миржамол Қосимовнинг бугунги ўйини ҳақида нима дейсиз?

- Хатолари бор, буни ўзи ҳам билади. Унда барибир Миржалол Қосимовнинг ўғли деган тушунча миясида туради. Шу нарса унга ўйинда ҳалал бериб келяпти. Ўзига ҳам бу ҳақида кўп гапираман. Машғулотларда ҳам тинмай ишлаяпти. Ҳамма таътилга чиққанида у машғулотларни давом эттирди. Аста-секин ҳаммаси ўз изига тушиб кетади. 

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика