RU

Последние новости

17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  0 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  1 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  4 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  6 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  3 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  1 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  7 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  6 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  5 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  4 11:00"Барселона" Ямалга тақиқ қўйди  20 10:39Мурод Исмоилов: “Кубок финалида ҳамма нарса бўлиши мумкин”  0

Миржалол Қосимов: "ОКМКда 10га яқин жароҳатланганлар бор" Новости

Миржалол Қосимов: "ОКМКда 10га яқин жароҳатланганлар бор"

"Андижон" ҳамда ОКМК ўртасидаги Суперлиганинг 23-тур ўйинидан (0:1) сўнг меҳмон жамоа устози Миржалол Қосимов матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб берди.

Миржалол Қосимов: "Керакли натижага эришиш осон бўлмади. "Андижон"ни яхши ўрганган эдик. Рақиб ҳаводаги курашларда яхши ўйнашини ҳисобга олгандик. Андижонликлар "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна"га қарши баҳсларда айнан ҳаволатиб узатилган тўплардан сўнг гол уришганди. Тайёрганлигимиз фойда берди, асосийси уч очкога эришдик".

- "Андижон" лига етакчиларига қарши баҳсларнинг охирида гол уриб, уларга муаммо туғдирган эди. Сиз баҳс охирида нималарни ҳис қилдингиз?

- Мен йигитларимга ишондим, ҳаммасига тайёр эдик. Тўғри, етакчиларга қарши баҳсларнинг охирида голлар уриб кетганди, бу биз учун қўшимча мотивация бўлди. Ўйин курашларга бой бўлди.

- ОЧЛдаги мағлубиятдан сўнг ОКМКни "Андижон"га қарши баҳсга тайёрлаш қийин бўлмадими?

- Қийин. Ўзимизга яраша муаммоларимиз бор. Жароҳатланганлар жуда кўп. Адашмасам 10га яқин. Бу ҳам бир тажриба деб ўйлайман. Бу синовлардан ўтиб оламиз. Мени қийнаётган жиҳат жароҳатлар.

- Журналистлар учун ҳар бир детал жуда қизиқ. Ғалабадан сўнг кўплаб мураббийлар хурсанд холда анжуманга келади, сизда эса ундай бўлмади.

- Рақсга тушиб киришим керакмиди, ғалабани кийиниш хонасида нишонладик. Натижадан хурсандман. Футболга кеча келганимиз йўқ. Энди навбатдаги баҳсга тайёргарлик кўришимиз керак.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика