RU

Последние новости

03:10Италия кубоги. "Милан" "Рома"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди. Шомуродов бир тайм ўйнади  60 03:00"Ньюкасл" жавоб учрашувида ҳам "Арсенал"ни мағлубиятга учратиб, Лига кубоги финалига йўл олди!  4 03:00"Реал Мадрид" қўшиб берилган дақиқалардаги гол эвазига "Леганес"ни таслим этди ва Испания кубоги ярим финалига йўл олди!  14 00:50Goal нашри айни вақтда "Олтин тўп" соврини учун номзодлар рейтингини тузди  8 23:32ОКМК Шимолий Корея терма жамоасига қарши назорат ўйини ўтказади  2 23:00"Қизилқум" Туркия йиғинига жўнаб кетди. Таркибда кимлар бор?  1 22:36Мбаппе "Реал"нинг январь ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлди  3 22:15Озарбайжондаги "ўзбек дербиси"да дуранг қайд этилди. Жалолиддинов 81 дақиқа ўйнади  6 21:57Туркия кубоги. "Ризеспор" "Анқарагучу"ни мағлубиятга учратди. Алиқулов тўлиқ ўйнади  9 21:35"Нефтчи" Туркиядаги назорат ўйинида Қозоғистон клубини мағлубиятга учратди  3 21:12Флик "Барса"нинг биринчи рақамли дарвозабони кимлигини айтди  6 20:48Пике "Реал"нинг ҳакамликдан эътирози ҳақида: "Мадридликлар тарихидаги энг зўр гол офсайддан урилган"  41 19:47"Наполи" нега Гарначони харид қила олмагани маълум бўлди  1 18:23"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  3 17:58Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Тошкентда йиғинга киришди  2

Миржалол Қосимов: "Бугунги ўйиндаги жамоамнинг ҳаракатидан уяладиган жойим йўқ" Новости

Миржалол Қосимов: "Бугунги ўйиндаги жамоамнинг ҳаракатидан уяладиган жойим йўқ"

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Металлург" - АГМК (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.

"Дербига хос қизиқарли ўйин бўлди. Бугун омад "Металлург"га кулиб боқди. Чунки биринчи таймда ҳам, гол ўтказгандан кейин ҳам кўплаб имкониятлар бўлди. Лекин гол бир кирмаса қийин экан. "Металлург" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Мен бугунги ўйиндаги жамоамнинг ҳаракатидан уяладиган жойим йўқ. Уларнинг кўрсатган ўйинидан хурсандман. Улар баҳс сўнггига қадар охирагача курашишди. Футболда ғалаба билан мағлубият доим ёнма-ён юради. Кийиниш хонасида ҳам йигитларга бугунги футбол учун миннатдорчилик билдириб қўйдим. Чунки уяладиган ўйин қилишгани йўқ. Футболда ёзилмаган қоида бор: сен урмасанг, сенга уришади. Кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз. Суҳроб Султонов ва Сайдулло Раҳматов коронавирус чиққани туфайли бугунги ўйинда нафақат майдонда, балки қайдномадан ҳам ўрин олишмади. Улар изоляция қилинган. АГМКда ярим жамоадан кўпроғи мазкур касалликдан ўтиб бўлишди.

Ҳужумчиларнинг самарадорлиги пастлиги? Учта ҳужумчига 4та гол? Бу албатта кам. Биз имкон қадар учала ҳужумчимиз хизматидан фойдаланяпмиз. Бугун ҳам уларда гол уриш учун имконият пайдо бўлганди. Ишлаяпмиз. Албатта ҳужумчиларнинг голли кўрсаткичи паст.

Ҳожимат Эркиновнинг кетиши? Бизда Ҳожимат Эркинов ижарада асосида ўйнарди. "Пахтакор" клуби уни ортга қайтарди. Унинг йўқлиги жамоамиз ўйинига катта таъсир қилди, демаган бўлардим. Албатта бизда яхши ўйнаб, кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлди. Иқтидорли футболчи. "Пахтакор" ОЧЛ учун Эркиновни ортга қайтарди. Шу фурсатдан фойдаланиб, "Пахтакор"га ва Ҳожимат Эркиновга индинга рестарт оладиган ОЧЛда омад тилайман", - дея ўз фикрларини билдириб ўтди Миржалол Қосимов.


Рейтинг: -12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика