RU

Последние новости

00:19U-21 биринчилиги. "Пахтакор"дан 8:0, "Машъал"дан камбэк, пешқадам "Навбаҳор"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 23:55Вадим Абрамов: "Мен ВАРни тушунмаяпман"  4 23:45Иван Бошкович: "Биз охиригача курашадиган жамоамиз"  4 23:40Суперлига. "Шўртан" – "Навбаҳор" 3:3  0 23:21"Динамо" Танташевнинг Жиззахдаги қарорлари бўйича расмий эътироз киритди  18 23:11Дониёр Нарзуллаев: "Бироз омадимиз келмади. Голларимни фарзандларимга бағишлайман"  0 22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  3 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  9 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   104 21:38Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи  2 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  70 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  3 20:21"Нюкасл" 40 млн фунтга ҳужумчи сотиб олмоқчи  1 19:52Ёшлигидан пулга қизиққан Мемфис, 44 ёшни қаршилаган Сиссе ва бошқалар. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  2 19:45Саудия Арабистони Суперкубоги. "Ал Аҳли" йирик ғалабага эришиб, финалга чиқди  3

Миржалол Қосимов: "Мақсадимиз Осиё Чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритиш ҳисобланади" Новости

Миржалол Қосимов: "Мақсадимиз Осиё Чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритиш ҳисобланади"

Coca Cola Суперлигаси 22-тури доирасидаги "Бунёдкор" – АГМК учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

— Бугунги ўйин биз учун жуда керакли эди. Ҳали ҳеч нарса йўқотилмаган, қолаверса, учрашув биз хоҳлагандек ўтди ва баҳс давомида "Бунёдкор"га имконият қолдирмадик ҳамда муҳим уч очкони қўлга киритдик, негаки, мақсадимиз Осиё Чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритиш ҳисобланади. Ҳали олдимизда тўртта ўйин бор. Шогирдларим бугун кўнгилдагидек ҳаракат қилди, тўпни назорат қилди, қолаверса, яхши комбинациялар ташкил этишди. Учрашув бошида тўп киритдик. Иккинчи бўлимда ҳам бир қанча имкониятларга эга бўлдик ва улардан фойдаланишимиз лозим эди. Афсуски, уларнинг барчасини голга айлантира олмадик. Аввалги баҳсларда ҳам вазиятлар яратиб, гол уришда муаммоларга дуч келдик. Бироқ бугун муҳим бўлган уч очко соҳибига айландик. Йигитларга, шунингдек, бизга далда бўлиб турган мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. 

— Муҳаммаданас Ҳасанов ҳақида қандай фикрдасиз, чунки у ўтган йили "Қўқон-1912" сафида стандартларни яхши ижро этарди, аммо пойтахтга келиб, рақобатга мослаша олмаётгандай туюлмоқда...

— Рақобатсиз футбол яхшиликка олиб келмайди. Муҳаммаданас машғулотларда ҳам яхши ҳаракат қилмоқда. Лекин ўйинлар қандай тарзда кечишини билиб бўлмайди. Масалан, биринчи бўлимда Мираҳмадовнинг ўйини қовушмади, шу боис, танаффусни уни алмаштирдим. Фақат ўз устида ишлаш керак, бошқа йўли йўқ. Ҳасановга эътирозим йўқ, у сидқидилдан ҳаракат қилмоқда. Ҳамма нарсани вақт кўрсатади. 

— Суперлигада ротациянинг энг яхши кўрадиган мураббийлардан бири ҳисобланасиз. Бироқ Хуршид Ғиёсов асосий таркибда доимий майдонга тушади. Бугун баъзи вазиятларда хатога йўл қўйди. Унга доимий ўйин амалиёти берилиши ўйин услубингизга мос тушишиданми ёки бошқа сабаб борми?

— Ғиёсов тўп билан яхши муомала қила олади. Нафақат, Хуршид, балки қўл остимдаги барча футболчиларга асосий таркиб кафолатланмаган. Бироқ у шериклари билан бир-бирини яхши тушунади. Ўйин давомида ўзгача услубда ҳаракат қилиб, жамоага фойдаси тегади. Унинг ўзига ҳам айтдим, Хуршиднинг ўйинида пасайиш бор. Лекин бу оддий ҳол. Чунки футболчиларимизни рақиб жамоа ҳам ўрганади. Бу ҳам сабаблардан бири бўлиши мумкин. 

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика