RU

Последние новости

18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  0 18:16"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 17:50"Реал" икки юлдузидан қутулишни режалаштирмоқда  1 17:21Тунис терма жамоаси футболчиси: “Биз футболда 10 йил орқадамиз”  1 16:48Мармуш "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  7 16:21"Лидс" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  11 15:46"Лацио" — "Наполи". Таркиблар маълум  1 15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  1 14:37"Реал" Винисиус бўйича қарор қабул қилди  8 14:14"Реал" "Тоттенхэм” ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 13:50Алонсо "Реал"дан "Ливерпуль” юлдузини сотиб олишни сўради. "Қаймоқранглилар" 100 млн евродан ортиқ маблағ тайёрлаб қўйди  3 13:23"Кристал Пэлас" ўз форвардини "Манчестер Юнайтед"га сотишдан бош тортмоқда  0 12:58"Ливерпуль” "Реал" юлдузини нишонга олди. "Қизиллар" биринчи таклифни беришди  2 12:33"Милан" Влаховични ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Ювентус" форварди "Барселона"га кетадиган бўлса, "россонерилар" Левандовскига ҳаракат қилиб кўради  0 12:04Бу йил Суперлига "ёнади", декабрда ҳам ўйинлар бўлади  9

Миржалол Қосимов: «Мақсад гуруҳга чиқиш» Новости

Миржалол Қосимов: «Мақсад гуруҳга чиқиш»

ОЧЛ плей-офф босқичи доирасидаги «Ал Араби» — ОКМК учрашувидан олдин ташкиллаштирилган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов билан биргаликда футболчи Санжар Турсунов қатнашди.

Ўйин ҳақида.

Миржалол Қосимов: Авваламбор барчага Ассалому алайкум! Эртага бизни жудаям қизиқарли ўйин кутмоқда. Иккала жамоада ҳам гуруҳ босқич йўлланмасини қўлга киритиш имконияти бор. Бу ерга яхши ниятда келганмиз. Мақсадимиз гуруҳ босқичига чиқиш.

Санжар Турсуновга савол. Эртанги баҳс учун жамоа қандай тайёргарлик кўрди? Бўлажак ўйин ҳақида фикрингиз?

Ассалому алайкум! Биз барчасини тушуниб турибмиз, бу ўйин жуда муҳим баҳс ҳисобланади. Ғолиб эса гуруҳ йўлланмасини қўлга киритади. Барча футболчилар номидан айтишим мумкин, биз эртанги ўйинга тайёрмиз.

«Ал Араби» клуби ҳақида қандай маълумотларга эгасиз ва эртанги ўйиндан нималарни кутмоқдасиз?

Миржалол Қосимов: «Ал Араби» шаклланган жамоа ҳисобланади. Таркибда кучли легионерлар ҳаракат қилади. Қолаверса, тўп билан муомалада жамоавий ўйин намойиш этиб кўпроқ ҳужумга эътибор қаратади.

Таркибда дисквалификация сабаб Мартин Боакенинг йўқлиги жамоа ўйинига қандай таъсир кўрсатади?

Миржалол Қосимов: Футбол жамоавий ўйин. Унда албатта бу каби вазиятлар учраб туради. Жамоамизда бир-бирини ўрнини тўлдирадиган ўйинчиларимиз етарли.

Жаҳон чемпионати бўлиб ўтган стадиондан таассуротларингиз қандай?

Миржалол Қосимов: Таассуротларимизни эртанги ўйиндан кейин айтамиз. Албатта, Жаҳон чемпионати бўлиб ўтган стадионда ўйнаш футболчилар учун ёқимли.

Санжар Турсунов: Қатар мамлакатини Жаҳон чемпионати ўтказилмасидан олдин ҳам яхши кўрар эдим. Мусобақа ўтказилганидан кейинги муҳитдан сўнг таассуротлар ижобий.

«Ал Араби» футбол клубини мағлубиятга учратиб мусобақадан чиқариб юборишни мақсад қилганмисиз? Худдики, «Ал Гарафа» шундай қилганингиз сингари.

Миржалол Қосимов:

Мақсад гуруҳга чиқиш!

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика