RU

Последние новости

17:46Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм". Таркиблар маълум  0 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  0 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  2 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  8 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  6 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  14

Миржалол Қосимов: "Мақсад фақат кубок эмас, қитъада ҳам муносиб иштирок бўлиши лозим!" Новости

Миржалол Қосимов: "Мақсад фақат кубок эмас, қитъада ҳам муносиб иштирок бўлиши лозим!"

Ўзбекистон кубоги финалларининг рамзий терма жамоасидан ўрин олган Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўзбекистон Кубогидаги ўзим иштирок этган биринчи финални яхши эслайман. Ўша йили чемпионликни бой берган бўлсак-да, кубок финалида “Навбаҳор”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этган эдик. Ўша ўйинда 2-голга муаллифлик қилганман. Энг эсда қоларли финал деб 1997 йилги “Пахтакор”-“Нефтчи” учрашувини айтган бўлардим. Учрашувнинг асосий вақти тугашига 4 дақиқа қолганда биз ҳисобни тенглаштирганмиз – 2:2. Қўшимча таймлар белгиланган. Ўша пайтда “олтин қоида” амал қилар, яъни ким қўшимча вақтда тўп киритса ўйинга якун ясалар ва ўша жамоа ғолиб деб эълон қилинарди. “Нефтчи”да жуда қулай имконият бўлган ва улар гол урганларида ғолиб деб топилардилар. Лекин омад биз томонда бўлган. Учрашув якунланишига 2 дақиқа қолганда Андрей Акопянц томонидан киритилган тўп бизга кубокни тақдим этган.

​2003 йилги “Насаф” билан финал ҳам ёдимда қолган. Ўшанда 2-бўлимда майдонга тушгандим. “Пахтакор” 2:1 ҳисобида олдинга бораётганига қарамай, қаршиликлар ҳужумга зўр беришганди. 84-дақиқада мен ҳисобни 3:1 га етказганимдан кейингина, улар тақдирга тан беришганди.

​Бу йилги финалга келадиган бўлсак, мутахассис сифатида “Насаф”нинг имкониятлари яхшироқ деб ҳисоблайман. Сабаби, жамоанинг ҳозирги ўйини яхши шаклланган, таркиб бир неча йилдан бери стабил бўлгани учун ўйинчилар майдонда бир-бирларини яхши тушунишади. Улар ярим финалда “Локомотив”дан устун келганлари ҳам кўп нарсани англатади. Лекин “Бунёдкор” иродали жамоа эканини ҳам унутмаслик даркор. Ўтган йили Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида сафарда “Ал Жаиш”, шунингдек, бу йилги саралаш баҳсида “Ал Жазира”нинг устидан қозонилган иродали ғалабалар фикримга далил бўла олади. Айтмоқчиманки, мен билган “Бунёдкор” ўз иродасини кўрсата олса, “қалдирғочлар” ўз мақсадларига эришишлари мумкин.

Тилагим, кубокни ким олишидан қатъий назар, ОЧЛ мусобақасида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишсин. Бу йил бирорта ҳам клубимиз гуруҳ босқичидан чиқа олмагани, қитъадаги рейтингга салбий таъсир кўрсатди. Шу боисдан ҳам мақсад фақат мамлакат кубоги эмас, қитъада ҳам муносиб иштирок бўлиши лозим!", - дейди Миржалол Қосимов.

Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.


Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика