RU

Последние новости

01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  1 00:26Каталония дербиси! "Жирона" ва "Барселона" баҳсни қандай таркибда бошлайди?  8 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  2 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  3 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  2 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  96 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  43 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2

Миржалол Қосимов: "Ишламаган одам хато қилмайди" Новости

Миржалол Қосимов: "Ишламаган одам хато қилмайди"

ОКМК ҳамда "Сурхон" ўртасидаги баҳсдан (2:3) сўнг мезбон жамоа устози Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Миржалол Қосимов: "Қўрққанимиз содир бўлди. Уччала гол қарши ҳужум орқали содир бўлди. Айб ўзимизда. Қолаверса, катта танаффуслардан сўнг қайтиш қийин бўлади. Жисмоний тайёргарликда муаммолар бор. "Сурхон"ни табриклаймиз ва хатолардан хулоса чиқариб, кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз".

- Мураббий сифатида ўсишдан тўхтаб қолгандексиз. Баъзилар жамоани, муҳитни ўзгартириб, фаолиятида бурилишлар амалга оширади.

- Олдинда қиладиган ишларимиз жуда кўп. Бугун биздан қандай натижа кутгандингиз... Бу футбол, шунақаси бўлиб туради. Ишламаган одам хато қилмайди. Биз яхши натижаларга эришсак, бу ҳақида ёзмайсизку... Ҳали олдимизда катта ишлар бор, Москва ҳам бир кунда қурилмаган. Бу мағлубият билан бизни эрга уриб ташлашни кераги йўқ. Тилни суяги йўқ.

- Олмалиқ жамоаси дастлабки 20 дақиқада жуда яхши ўйнади, гол ҳам урди, лекин рақибнинг голидан сўнг ОКМК футболчилари майдонда кўринмай қолишди.

- Фақат бугунмас, аввалги баҳсларда ҳам хотиржамликка берилганмиз. Футболда туриб ютишнинг иложи йўқ. Харажат қилмасдан фойда қилишга уриндик ва бу қимматга тушди.

- Виталий Денисовни ҳурмат қиламиз, аммо у бугунги баҳсда яхши ўйин кўрсата олмади.

- Фикрингизга қўшиламан, уни биринчи таймдан кейиноқ алмаштирмоқчи эдим. Унга яна 5-10 дақиқа имкон бердим, бироқ рақиб ўзгаришга имконият бермади ва бу жуда тез содир бўлди.

- Ислом Тўхтахўжаев жамоага қай даражада мослаша олди?

- Ислом Тўхтахўжаев ва Сардор Мирзаев ҳали жисмонан тайёр эмас. Бунга вақт керак. Кейинги ўйинлар орқали формамизни тиклаб оламиз.

- Хуршид Ғиёсов сўнгги ўйинларда пассив кўриняпти, уни "бонка"га олиш вақти келмадими?

- Шу "бонка"ни топа олмаяпман (кулади). Ҳаёт давом этади. Ҳар соҳада ерда юриш керак. Футболни яхши кўриш лозим. Шунда жароҳат бўлмайди, хатолар ҳам.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика