Миржалол Қосимов: "Икки жамоа ҳам ярим финал йўлланмаси учун жиддий курашди"
28 окт 2021 20:52
Новости
Миржалол Қосимов: "Икки жамоа ҳам ярим финал йўлланмаси учун жиддий курашди"
Ўзбекистон кубоги 1/4 финал босқичидан ўрин олган АГМК – "Қизилқум" (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Жуда шиддатли ўйин бўлди. “Қизилқум" яхши шаклланган жамоа ва таркибида малакали футболчилар ҳаракат қилади. Албатта, улар бу йил жуда яхши ўйин намойиш этишмоқда. Бугун икки жамоа ҳам ярим финал йўлланмаси учун жиддий курашди. Ҳаво совуқлигига қарамасдан, мухлисларга ёқадиган томошабоп ўйин бўлди. Майдонда ҳакамнинг якуний ҳуштаги чалингунга қадар кураш кечди. Қолаверса, чиройли голлар урилди.
Бугунги ажойиб ғалаба учун йигитларга миннатдорчилик билдираман. Хатолар бор, лекин ишламаган одам хато қилмайди. Энди чемпионат ўйинларига тайёргарликни бошлашимиз зарур", – деди Миржалол Қосимов.
Комментарии