RU

Последние новости

00:21Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди"  2 00:15Суперлига. Голларга бой ўтган баҳсда ОКМК ғалаба қозонди, "Динамо" эса қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди  5 23:58Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа"  2 23:31РПЛ. ЦСКА ўз уйида "Крилья Советов"ни енга олмади, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  6 23:02Вадим Абрамов: "Бундай кўп тўхталишлар мухлисларга ёқади деб ўйламайман"  13 22:51"Арсенал" бразилиялик ярим ҳимоячига қизиқиб қолди  1 22:24АПЛ. "Ливерпуль" Александер-Арнольднинг голи эвазига меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этди  11 22:03U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон 9 киши қолиб чемпион бўлди  745 21:54Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" меҳмонда "Зира"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов гол урди!  2 21:22Айбек Нурбаев: "Футболчиларим билан фахрланаман"  0 21:05Григорий Колосовский: "Катта ҳудудий устунликка эга бўлдик"  1 20:58Симонс "Барса"да ўйнашни орзу қилади, аммо Хави ёзда катта эҳтимол билан АПЛга кетади. "Лейпциг" тахминан 75 млн евро олади  3 20:08Суперлига. 100 дақиқадан ошиқ давом этган ўйинда "Динамо" охирги паллада "Андижон"га гол уриб ғалаба қозонди  165 20:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз уйида ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилди  1 20:00А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" ва "Аталанта" ўзаро баҳс олиб боради  1

Миржалол Қосимов: "Ҳакамларга инсоф берсин" Новости

Миржалол Қосимов: "Ҳакамларга инсоф берсин"

"Бунёдкор" бош мураббийи Миржалол Қосимов "Қўқон-1912"га қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Қўқон-1912" жамоасини ҳақли ғалаба билан табриклайман. Футболни иккита дарвозага ўйнайди. Бизнинг жамоа эса бир бўлим футбол ўйнади. Биринчи бўлимда "Қўқон-1912" жамоасининг ҳаракатларидан уларнинг мақсади кўриниб турганди. Биз эса куч ишлатмай футбол ўйнамоқчи бўлдик. Футболчилар осон ғалабага эришишни ўйлашди. Бу эса бизни қийин ҳолатга тушириб қўйди. Ўтказиб юборилган тезкор иккита гол жамоамиз руҳиятига таъсир қилди. Қисқа қилиб айтганда, биринчи бўлимда жамоамиз футбол ўйнамади. Кераксиз баҳслар, тортишувлар билан шуғалландик. Кераксиз жойда олинган карточкалар ва якунда бу четлатишга айланди.

Танаффусдан кейин ўйинни ўзгартиришга эришдик. Аммо бир киши кам бўлиб қолганимиз туфайли вазиятни ўнглай олмадик. Шунингдек, бир тайм футбол ўйнаб натижага эришиб бўлмайди. Ўйиндан кейин футболчиларга айнан шу хусусида гапирдим. Футболни ўйин бошланиши билан токи ҳакам хуштагига қадар ўйнаш лозим. Мағлубиятдан тўғри хулоса чиқарамиз. Камчиликлар борасида ишлаймиз.

Қолаверса жамоамиз янада қийин шароитга тушиб қолади. Чунки бир неча нафар футболчиларимиз терма жамоалар ихтиёрига жўнаб кетишади. Қўл остимда қоладиган футболчилар билан имкон қадар олдимизга қўйилган мақсад сари интилишда давом этамиз.

Ҳакамлар? Ҳа, ўйин давомида кўп маротаба ҳакамга эътироз билдирдим. Бу фақат бугунги баҳсда эмас, балки кўп бора такрорланмоқда. Нима ҳам дердим, ҳакамларга инсоф берсин. Ҳакамларга қарайдиган қўмита бор, улар ўзлари тегишли чораларни кўришса керак. Биз эса футболимизни ўйнашимиз лозим. Ҳакамлар ҳам хато қилади. Лекин шуни айтиш керакки, ҳакам хуштаги билан жуда кўп маротаба ўйин темпини бузишга уринди. Шу асабга тегди. Яна бир вазиятда тўп рақиб футболчисини қўлига теккан бўлиши мумкин. Буни видеотасмада кўриш керак. Ўйлайманки, "Рефери-тайм"да бу вазият бўйича мутахассислар изоҳ беришади. Биз ҳам шу орқали пенальти бормиди ёки йўқлигини билиб оламиз.

Қуръада Равшан Эрматов билан бўлар-бўлмасга хуштак чалиб ўйинни тўхтавермасликни гаплашиб олинганди. Эрматовни ўзи Суперлигада энди европа ўйинлари сингари елкама-елка курашларга қўйиб бериш, футболчиларни ҳар бир йиқилганига хуштакни чалавермасликни айтганди. Бугун эса тескари ҳолат кузатилди. Бу эса ўйин темпига ҳам бевосита таъсир кўрсатади. Нафақат бизни, балки бу нарса футбол кўриш учун келган мухлисларни ҳам ғашига тегади. Европада елкама-елка курашларга қўйиб берилади. Футбол бу контактларга бой ўйин. Буни мураббийлар ҳам футболчиларга тушунтириб, ўз клубларида тарғиб қилишлари керак. Симуляция, сал тегинса ҳам йиқилавериш футбол сифатига таъсир қилади. Мухлисларга жанговор кураш, кескинлик қизиқ. Ҳакам эса хуштагини чалавериб ўйин темпини тушириб юборди. Елкама-елка урилиш бу нормал ҳолат футболда. Биз Суперлигада курашларга бой, жанговор футбол бўлишини айтгандик. Футболни курашсиз ўйнаб бўлмайди. Бу нарса бора-бора терма жамоага ҳам боради.

Акром Комилов? Футбол бу шашка эмас. Ўйинда контакт, агрессия бўлади. Футболни чин юракдан ўйнаш керак. Акром Комиловга ҳозир кийиниш хонасида алоҳида гапирдим. Жамоани оғир вазиятда қолдириш керак эмаслигини тушунтирдим. Тўғри, бу биринчи марта бўлаётгани йўқ.  Айниқса терма жамоа футболчиси жамоани қийин шароитда қолдирмаслиги лозим. Муҳими, футболчи бўлган воқеадан ўзи учун тўғри хулоса чиқариши керак. Шунчаки бу гаплар бир қулоғидан кириб, иккинчисидан чиқиб кетса, унда бу ҳолат яна такрорланаверади. Бу биринчи ёки иккинчи марта бўлаётгани йўқ. Бу нафақат бутун жамоанинг қилган меҳнати, балки оддий клуб ишчиси ва ходимларининг ҳам меҳнатини кўкка совуришга тенг. Футболчи буни тушуниб етиши лозим. Кийиниш хонасида яхшигина суҳбатлашиб олдим. Ўйлайманки, келажакда бундан тўғри хулоса чиқариб ҳаракат қилади.


Рейтинг: +77   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика