Миржалол Қосимов: "Дуранг икки жамоани ҳам қониқтирди деб ўйлайман"
31 июл 2021 22:59
Новости
Миржалол Қосимов: "Дуранг икки жамоани ҳам қониқтирди деб ўйлайман"
"Суперлигадаги танаффусдан кейинги илк учрашувни ўтказдик, ўйин ритмидан чиқиб кетилгани кўриниб турди. Бугун иккита бир-бирига муносиб жамоалар ўйнашди. Сўнгги йилларда "Сўғдиёна" билан жуда кўп дуранг ўйнаяпмиз. Ҳисоб очилмаган бўлса ҳам иккала томон ҳам ҳужумкор ва шиддатли ўйнади. Бугунги баҳсда дуранг икки жамоани ҳам қониқтирди деб ўйлайман, чунки дурангга мос ўйин бўлди.
Ёзги трансфер ойнаси вақтида фақат Мартин Боакени таркибга қўшиб олдик. Сабаби футбол ўйинчоқ эмас, футболчиларнинг майдондаги ўзаро тил топишиб кетиши муҳим, янги мураббий бир жамоага келгач камида 3 йил вақт керак дейишадику. Таркибда катта ўзгаришлар фойдали ҳам бўлиши мумкин ёки аксинча.
Ҳакамликка эътирозим йўқ. Ҳакам хуштагини қанча кам чалса шунча яхши. Бугун шундай бўлди, жамоалар футбол ўйнашди ва майдонда қизиқарли баҳс кечди", - дейди Миржалол Қосимов.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии