RU

Последние новости

17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  4 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  0 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  2 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  49 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  7 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  46 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  5 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  14 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  19

Миржалол Қосимов: "Бежизга дарвозабон - ярим жамоа деб айтишмайди" Новости

Миржалол Қосимов: "Бежизга дарвозабон - ярим жамоа деб айтишмайди"

Coca-Cola Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - АГМК (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин кутилганидек жанговор руҳда ўтди. Икки жамоа ҳам ғалаба учун майдонга чиқди. Бу борада бизга омад кулиб боқди. Чунки, яхши биламиз, "Сўғдиёна" жамоаси яхши шаклланган. Таркибида иқтидорли ва малакали футболчилар ҳаракат қилади. Бугунги ўйинда Ботирали Эргашев жуда яхши ҳаракат қилди, у биринчи бўлимда ҳам юзага келган вазиятларда жамоамизни қутқариб қолди. Албатта, биз ўз имкониятларимиздан фойдаландик. "Сўғдиёна" ҳар доим охиригача курашади. Иккинчи бўлимда ҳам Ботирали Эргашев дарвозамиз томон белгиланган пенальтини қайтариб жамоамиз ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди. Бежизга "дарвозабон - ярим жамоа" деб айтишмайди. Гол урган жамоа ютарди, бу борада омад биз томонда бўлди.

Бу ўйин энди тарихга айланди, навбатдаги учрашувларга тайёргарликни бошлашимиз керак. "Сўғдиёна" жамоасига 5-куни бўлиб ўтадиган ярим финал учрашувида фақат ва фақат омад тилаб қоламан.

- Футболчиларда ўйинлар давомида ўзаро қўпол муносабат кўпайиб кетди. Тажрибали мутахассис сифатида бу ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Ҳеч ким ютқазгиси келмайди. Баъзида ўйин тезлашиб кетади, кимдир кечроқ ҳаракат қилади. шунақа вазиятда эмоция юзага келади. Футбол бу шашка эмас, бу спорт тури курашларга бой. Кимдир қўполлик ишлатса, орадан бир дақиқа ўтмай ўзи шундай холатга тушиши мумкин. Буни тўғри қабул қилиш керак.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика