RU

Последние новости

10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  0 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  0 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  0 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  4 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  30 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  3 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  23 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  4 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  16 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  31

Миржалол Қосимов - БАА терма жамоасини бошқаришга мос мураббий Новости

Миржалол Қосимов - БАА терма жамоасини бошқаришга мос мураббий

БАА терма жамоасида доим яхши футболчилар ва яхши маблағ бўлишига қарамай, ҳеч натижа кўрсата олмаяпти.

Биз одатда ўзбек футболига кучли хорижлик мураббийлар керак деймиз, европаликлар келса футболимиз бир қадам олдинга сакрайди дейишга ўрганиб қолганмиз. Лекин ўзимиздан ҳам мураббийлар четда ишлаши, майли ҳозирча Европа бўлмаса ҳам, Осиё даражасидаги кучли жамоаларни бошқара олиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўрмаймиз. 

Мана, яхши футболчилар четга кетяпти-ку. Элдор Шомуродов ҳам ўз-ўзидан "Рома"га бориб қолгани йўқ. Ҳаммаси меҳнат туфайли. Ёки бўлмаса вақти-вақти билан ҳакамларимизга таклиф тушиб турибди. Хўш, шундай экан нима учун ўзбекистонлик мураббийларга четдан қизиқиш бўлмаслиги керак?

Охирги пайтларда мени кўп ўйлантираётган масала - нима сабабдан ўзимиздаги мураббийларнинг четга чиқиб ишламаслиги. Ёки бизнинг мураббийлар бунга тайёр эмасми? Мана, Усмон Тошев Тожикистон терма жамоасини бошқариб, ёмон натижа қайд этмади. 

Лекин бизда Тошевдан ҳам кучли мураббийлар бор. Масалан, Миржалол Қосимовни олайлик. Айни пайт АГМКни бошқараётган ушбу мутахассис ўз пайтида "Машъал"да ишлаган, Олимпия терма жамоамизни бошқарган, "Бунёдкор" билан катта ютуқларга эришган, Чемпионлар лигасида бир нечта ғалабали ўйинларни кўрган, бундан ташқари Қосимов икки бор Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқарган ва бир марта терма жамоамизни жаҳон чемпионатига олиб чиқишга жуда яқин келган. 

Қосимов қўл остида АГМК бу йил гарчи ОЧЛда гуруҳдан чиқа олмаган бўлса ҳам, ҳар бир ўйинда "жанг" қилди. Футболчилар осонликча курашни бой бергани йўқ. Шахсий фикримча, футбол даражаси баланд бўлган жойда бориб ишлашга номзод биринчи рақамли ўзбек мураббийи бу - Миржалол Қосимов бўлса керак.



Бундай фикр кутилмаганда хаёлга келди. Осиё футболини имкон қадар яқиндан кузатганим боис, жаҳон чемпионати саралаш баҳслари ва Осиё Кубоги мусобақаларида ҳар бир терма жамоа ва мураббийлар фаолиятини эътибордан четда қолдирмасликка ҳаракат қиламан. Шу кунларда эса  кўпроқ БАА терма жамоасининг қайд этаётган натижалари эътиборимни тортяпти. 

БАА терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқич учинчи раунд ўйинларида иштирок этяпти ва 5та ўйин ўтказган бўлса, ҳали бирор марта ғалаба қозонмади: 3 дуранг ва 2 мағлубият. Тўплар нисбати 3-5. Бу жамоа ўз майдонида кучсиз Ливанни енга олмади, сафарда Сурия билан дуранг ўйнади, ўз уйида Эронга ютқазди, сўнгра Ироқ билан 2:2 қайд этди ва охирги турда Жанубий Кореяга мағлуб бўлди. Тўплар нисбатини ҳам кўриб турибсиз, 5та ўйинда атиги 3та гол урган. 

Бу натижа билан БАА терма жамоаси нари борса учинчи ўринга даъвогарлик қила олади. Чунки гуруҳдаги етакчилар - Эрон 13, Жанубий Корея эса 11 очко тўплаб анча илгариб кетди. БААнинг ҳозирги мураббийи Берт ван Марвийк эса нима қилишни билмаяпти (Агар Қосимов бўлганида камида битта ўйинни ютган бўларди). 

Ван Марвийк Осиё Кубоги-2019дан сўнг терма жамоани қабул қилиб олганди. Лекин дастлабки иш фаолияти ҳаттоки бир йилга бормади. Сўнгра ўз ўрнини сербиялик Иван Йовановичга бўшатиб берди. Йовановичдан кейин жамоани колумбиялик Хорхе Луис Пинто бошқарди. Ва ҳозирги пайтга келиб яна руль Берт ван Марвийкка ишониб топширилган. Аммо ушбу мутахассис қўл остида амирлик футболчилар ҳеч нарса қила олишмаяпти. 

Маълумки, араб жамоалари мураббийларни тез-тез алмаштириб туради. Баъзан биргина мағлубият ҳам мураббий учун охирги ўйин бўлиб қолиши мумкин. Лекин айтайлик, БАА терма жамоаси ўзбек мураббийига топширилса, Миржалол Қосимов натижа кўрсата олади деган тахминдаман. Ахир бизникилар ҳам қачондир Осиёда ишлаши керак-ку. 



Миржалол Қосимов тартиб-интизомга жиддий қарайди, ҳар бир ўйинга тактика танлашни билади ва футболчилардан доим курашувчанликни талаб қилади. Қосимов ўз вақтида араб клублари ва терма жамоаларини қандай мағлуб этганини кўрганмиз, у киши араб футболини жуда яхши билади. Бундан ташқари футболчилик пайтида БААнинг "Ал Шабаб" клубида фаолият олиб борган. 

Ва энг муҳими, араблар ҳам Қосимовни яхши танийди. Энди ҳозирги ёшлар билмаслиги мумкин, лекин ёши катта мухлислар ва мутахассислар Миржалол Қосимовнинг қандай даражадаги футболчи бўлганини ҳам билишади. Оддий мисол, қайси бир араб давлатига борманг, футбол ишқибозлари билан суҳбатда Ўзбекистон дейишингиз биланоқ "O, Kasimov! Very good player and good coach" деган гапни эшитасиз. 

Араб дунёсида улар энг кўп Қосимовни билади ва мақтайди. Бу ҳам бежизга эмас. Чунки Миржалол Қосимов футболчиликдан ташқари 2008, 2011 - 2014 йиллари "Бунёдкор"ни бошқарган пайт ОЧЛда араб жамоаларига қарши ўйнаган. Мана шу жиҳатларни ҳисобга олиб ҳам Қосимов БАА терма жамоасини бошқаришга мос номзод бўлса керак. Савол туғилиши мумкин: нега айнан БАА? Қатар, Сурия, Ироқ, Ливан ёки Уммон эмас, нима учун айнан БАА?

Назаримда, БАА футболи ўзбек футболига яқинроқдек, қолаверса Дубай ҳам бир қадам бўлиб қолди. БААда жуда кўп ўзбеклар яшашини ҳисобга олсак, энди тасаввур қилинг терма жамоа уйда ўйнаса стадионда қанақа аншлаг бўлади. Ўзбекистоннинг ярми БААга мухлислик қилади. Ва бундан ташқари, ўзбек мураббийининг четдаги фаолиятини кузатиш биз учун ҳам қизиқ бўлади.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика