RU

Последние новости

11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  0 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  0 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  9 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  6 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  21 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  40 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  37

Миржалол Қосимов: "Аянчли хатоларимиз эвазига ютқаздик" Новости

Миржалол Қосимов: "Аянчли хатоларимиз эвазига ютқаздик"

Осиё чемпионлар лигаси "A" гуруҳи 4-тур доирасидаги "Шабаб Ал Аҳли" - АГМК (3:1) ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Миржалол Қосимов: "Авваламбор Ассалому алайкум. Жуда ҳам муҳим ўйин эди. Ҳар иккала жамоа учун бугунги баҳс аҳамияти юқори эди. Футболчиларга ҳам мазкур ўйин аҳамияти нақадар катталигини тушунтиргандик. Ўйиндан аввал ҳам айтгандим, экватордан ўтдик ва мазкур учрашувдан яхши ўтволсак, кейинги имкониятларимиз яхшиланиши ҳақида таъкидлагандим. Ўзимиз айбдормиз. 12-дақиқадаёқ ҳисобда икки тўп фарқи билан ортда бораётгандик. Бунақанги фора билан ўйнаш керак эмас. Ўзимизнинг аянчли хатоларимиз эвазига ютқаздик. Ғалаба билан эса "Шабаб Ал Аҳли"ни табриклайман".

- Ўйиндан олдин буёғига футболчиларда жисмоний толиқиш ҳам бўлиши мумкинлиги ҳақида гапириб ўтгандингиз. Бугунги баҳсда шу нарса панд бердими?

- Чарчоқ эмас, балки тезкор голлар таъсирини кўрсатди. Ҳисобда 2:0 ортда бораётганда гол билан жавоб бериб, ўйинда ёмон ҳаракатланмаётгандик. Бироқ учинчи гол жамоага руҳан таъсир қилди. Лекин жисмонан жамоамиз ҳолати ёмон эмас. Ютқазаётганда эса шошқалоқликлар руй бериб, хатолар кўпайди. Бу ерда жисмоний ҳолат эмас, жамоанинг руҳияти тушиб кетди. 

- Гуруҳдаги иккинчи ўйинда "Истиқлол"нинг ғалабаси гуруҳдаги барча жамоаларнинг плей-оффга чиқиш имкониятларини сақлаб қолди. Кейинги учрашувларда жамоани қандай тайёрламоқчисиз?

- Бу ўйин тарихга кирди. Жамоа жисмонан тайёр. Икки кун ичида жамоани руҳан бўлажак учрашувларга тайёрлашга ҳаракат қиламиз. Олдимизда иккита қийин ўйин турибди. Агарда бугун яхши натижа кўрсатганимизда, ишимиз енгилроқ бўларди. Лекин амалга ошириб бўлмайдиган ишни ўзи йўқ. Охиригача ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика