Миржалол Лоқаев: "Бу каби ғалабалар "Иштихон"ни улғайтиради"
15 апр 19:58
Новости
Миржалол Лоқаев: "Бу каби ғалабалар "Иштихон"ни улғайтиради"
- Ўйин ҳақида
- Қийин ўйин бўлди. Иккинчи рақам остида ўйнаганимизга қарамай, кўплаб вазиятлар яратдик. Йигитлар 2 та гол уриб, тартибли ҳимояланишди. Менимча, "Олимпик" жамоаси ҳали ёш ва энди шаклланиб бормоқда. Еличич ҳам жамоа ҳали ўрганиш жараёнида деб айтганди. Уларга омад тилайман.

- "Олимпик" жамоаси биринчи бўлимда жуда кўп хатолар қилди. Ўйиндан олдин улар шунчалик кўп хато қилишини кутганмидингиз?
- Йўқ, бунақа ўйин кутмагандим. "Олимпик"да тизимли ўйин услуби бор. Барибир Кападзе ўзидан нималардир қолдириб кетган. Ўйлайманки, тактик томонлама яхши жамоа. "Олимпик" футболчилари ҳали мослашиш жараёнини бошдан кечирмоқда.

- Бугунги ғалаба "Иштихон"га қанчалик ишонч бағишлайди?
- "Иштихон" – ёш жамоа. Бу каби ғалабалар бизни улғайтиради. Ўзингиз ўйлаб кўринг, "Олимпик" ўтган йили қаерда эди, биз қаерда эдик.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии