Мирислом Ҳасанов: “Нурафшон" 4-ўринга муносиб жамоа эмасди"
21 ноя 2021 19:20
Новости
Мирислом Ҳасанов: “Нурафшон" 4-ўринга муносиб жамоа эмасди"
- Ўйин ҳақида
- Мухлислардан узр сўраймиз. "Нурафшон" тўртинчи ўринга лойиқ жамоа эмас эди. Омадимиз келмади, вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Ҳаёт давом этади, йигитларга охиригача курашганликлари учун миннатдорчилик билдираман.
- Мураббийларнинг кетма-кет алмашинуви "Нурафшон" жамоасининг омадсизликка учрашига сабабчи бўлди деб ўйлайсизми?
- Ҳа, ҳар бир мураббий ўз услубини қўллайди. Бу йигитларга таъсирини кўрсатмасдан қолмади.
- Келгусидаги режалар қандай?
- Ҳозир бу борада бирон гап айтиш қийин. Жамоа ўз мақсади йўлида олға давом этади.
- Сиз клуб бош мураббийи лавозимида қоласизми?
- Буни клуб раҳбарияти ҳал қилади. Мен U-18 жамоасида ишлаб келаётгандим. Таклиф бўлганида, қўрқмасдан қабул қилдим ва ишладим. Йигитларга курашувчан ўйин намойиш этганликлари учун раҳмат айтаман. Яна бир бор мухлислардан узр сўраймиз.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии