Мирислом Ҳасанов: "Натижа учун иссиқ об-ҳавони сабаб сифатида кўрсатмоқчи эмасман"
07 июн 2021 10:01
Новости
Мирислом Ҳасанов: "Натижа учун иссиқ об-ҳавони сабаб сифатида кўрсатмоқчи эмасман"
Про-лиганинг 10-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Оқ-тепа" (3:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Мирислом Ҳасанов ўз фикрларини билдириб ўтди.
- "Бугун 2-3 та яққол голли вазиятлардан фойдалана олмадик. Бундан ташқари рақиб тезкор қарши ҳужумдан фойдаланиб голлар уриб кетди. Иссиқ об-ҳавони натижага сабаб сифатида келтирмоқчи эмасман. Чунки "Оқ-тепа" ҳам, биз ҳам шу шароитда ўйнадик. Охирги дақиқларда киритган голларимиз бизни мағлубиятдан сақлаб қолди. Бугун балки ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди.
Жамоамиз йигитларига об-ҳавога эътибор қаратмасдан фақат ғалаба учун ўйнаш кераклигини тушунтирдим. Захирадан Суҳроб Неъматовни ўйинга қўшдик. Зиммасида Суперлига йўлланмаси вазифаси турган жамоа бугунги каби ўйинларда ғалаба қозониши керак" - дейди "Бухоро" бош мураббийи.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии