RU

Последние новости

00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  1 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  12 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2

Мирғиёс Сулаймоновнинг голи “Металлург”га ғалаба келтирди Новости

Мирғиёс Сулаймоновнинг голи “Металлург”га ғалаба келтирди

Мавсумга тайёргарлик жараёни Бекободнинг “Металлург” жамоаси “Бухоро” футболчилари билан иккинчи марта кўрик-назорат учрашувини ўтказди.

Январь ойидаги ўйинда бухороликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди. “Бунёдкор” академияси майдонида кечган иккинчи учрашувда бекободликлар реванш олишди. Мирғиёс Сулаймонов томонидан киритиган гол ўйинда ягоналигача қолди.

Биринчи таймда жамоалар жуда эҳтиросли ўйин намойиш этишди. Майдоннинг ҳар бир қаричи ва ҳар битта тўп учун кураш айрим ҳолатларда ҳис-ҳаяжонларнинг жунбушга келишига сабаб бўлди. Аммо жамоалар биринчи бўлимда ўз дарвозалари даҳлсилигини сақлаб қолишди. Иккинчи бўлимда эса ўйин анчагина зерикарли тус олди. Рақиблар асосан майдон марказини эгаллаш пайида бўлишди. Фақатгина учрашув якунига етиб бораётган бир пайтда “Металлург”нинг кам сонли ҳужумларидан бири гол билан якунланди. Шерикларининг чап қанот бўйлаб бошлаб берган тўпини Мирғиёс Сулаймонов чап оёқдаги ажойиб зарбаси билан “Бухоро” жамоаси дарвозаси тўрига жойлаб қўйди – 1:0.
 
Жамоалар ўйинни қуйидаги таркибда ўтказишди:
“Бухоро” – “Металлург” – 0:1. “Бунёдкор” академияси майдони. 6.02.2016 йил.
Ҳакамлар:Зокир Қодиров, Владлен Лушин, Рашид Нугманов.
Назоратчи ҳакам:Булат Галеев.
“Бухоро”: Обид Худоёров (Амонов), Руслан Мельзитдинов, Александр Мерзляков, Артём Филиппосян, Сардор Раҳмонов, Саламат Қуттибоев, Алишер Санаев, Азиз Ибрагимов, Дилшод Шарофетдинов, Санъат Шихов, Баҳодир Пардаев.
Заҳирадан майдонга тушганлар: Максимиллиан Фомин, Суҳроб Неъматов, Павел Смоляченко, Шавкат Саломов.
“Металлург”: Суҳроб Султонов, Мирғиёс Сулаймонов, Ҳикмат Ҳошимов, Даврон Каримқулов, Мурод Тошматов, Жавоҳир Эсонқулов (Вусол Магеррамов), Дониёр Одилов, Дилмурод Каримов, Эргаш Исроилов (Улуғбек Худойбердиев), Фарҳод Намозов (Суннатилла Эрматов), Зоҳид Абдуллаев.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика