RU

Последние новости

11:44"Галатасарой" ва "Атлетико" "Барселона" футболчисига харидор, бироқ...  0 11:25"Челси" 150 минг фунт жаримага тортилди  0 10:54"Қўқон-1912" Туркияга йўл олди. Таркибда кимлар бор?  1 10:35Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  71 10:08ОКМКнинг БААдаги йиғинига грузиялик ҳужумчи келиб қўшилди  2 09:35Скоулз "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисидан узр сўрашдан бош тортди  0 09:10Ўтган мавсумни Словакияда ўтказган ўзбекистонлик ҳужумчи "Каттақўрғон"да  3 08:35Каррагер: "У — мураббийнинг ишдан кетишидаги асосий сабаб. Туннелда йиғлашни бошлама"  8 08:10Юрген Клопп "Реал"ни қабул қилса, трансфер сиёсатида тўлиқ ваколат талаб қилади  4 07:39Эржан Токотаев фаолиятини Қирғизистонда давом эттиради  6 03:00Мундиал тарихи. Омадли турклар, 64 соат учган корейслар, қўзғолон бошлаган мағлубият ҳамда допинг қабул қилган чемпион ҳақида ҳикоя қиламиз  2 02:51Франция. ПСЖ кетма-кет бешинчи ғалабасини қайд этди  1 02:44А Серия. 0:2дан 6:2 - "Интер" пешқадамликни сақлаб қолди  3 01:50"Наполи" футболчисини "Ноттингем"га ижарага берди  1 01:25Артета: "МЮ қарши ҳужумларда "қотил"  2

Мираброр Усмонов: "Янги йил муборак" Новости

Мираброр Усмонов: "Янги йил муборак"

ЎФФ Президенти Мираброр Усмонов ўзбек халқини, футбол жамоатчилиги, ишқибозлар ва ОАВни кириб келаётган Янги йил билан табриклайди.
Бу ҳақда ЎФФ расмий твиттери хабар берди.

Мираброр Усмонов:
"2013 йил ҳам тарихда қолаяпти. Янги йил билан бирга янги режалар, янги мақсадлар ва янги довонлар кириб келаяпти. 2013 йилда яхши кунлар ҳам бўлди, ёмон даврлар ҳам бўлди. Бу кунлар, аввало, Ўзбекистон футболи учун ва унинг бошқарувчиси сифатида - мен учун катта синов даври бўлди. Ана шундай вақтларни мен билан яшаган футбол ишқибозлари, журналистлар ва умуман барча-барчага миннатдорчилик билдираман. 2013 йилда ЎФФнинг Ҳисобот-сайлов конференцияси мени янги муддатга президент этиб сайлади. Мен омадли ва бахти инсонманки, мана шундай аҳил ва кучли жамоа билан яна 4 йил давомида бирга ишлайман. Аммо, биламанки, янги даврда биз мақсадларни, режаларни янада каттароқ қўямиз. Катта режалар тузиб, кўп ишлаймиз! Чунки, халқ биздан миллий терма жамоанинг Жаҳон чемпионатига чиқишини кутаяпти ва биз буни жуда яхши ҳис қиламиз! 2014 йил бизнинг Жаҳон чемпионати сари навбатдаги юришимизда муҳим йиллардан бири бўлади деб умид қиламан. Умид қиламанки, 2014 йил нафақат миллий, балки ёшлар, ўсмирлар, аёллар, футзал, ногиронлар терма жамоалари учун самарали бўлади, ишонаманки, 2014 йил, шунингдек, футбол клубларимиз, миллий чемпионатимиз, рефериларимиз учун ҳам эсда қоларли йил бўлади. "Соғлом бола" йилида барча ота-оналарга соғлом, иродали, куч-ғайратли фарзанд, Ўзбекистонга соғлом авлод камолотини тилайман.

Азиз дўстлар! Кириб келаётган янги 2014 йил оилангизга тинчлик, рўзғорингизга барака олиб кирсин. Соғ-саломат бўлинг!
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика