RU

Последние новости

00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  3 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  2 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  6 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   17 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  12 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  6

Мираброр Усмонов Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоасига омад тилади Новости

Мираброр Усмонов Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоасига омад тилади

Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси БАА мамлакатида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати баҳсларида иштирок этиш мақсадида 14 октябрь, душанба куни эрталаб Дубайга учиб кетади.

13 октябрь, якшанба куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси билан учрашди. Таъкидлаш лозим, Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 17 октябрь куни БААда старт оладиган жаҳон чемпионати баҳсларида иштирок этиш учун 14 октябрь тонгда Дубайга учиб кетади.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг БААга учиб кетиши арафасида ЎФФ Президенти Мираброр Усмонов футболчилар билан учрашди ва жамоага оқ фотиҳа берди. Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президентига кўра, айнан Ўзбекистон ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари миллат футболининг келажагидир.

Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиевнинг сўзларига кўра, терма жамоага Жаҳон чемпионати ярим финалига чиқиш вазифаси юклатилган.

Эслатиб ўтамиз, 11 октябрь куни Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтган ва ОАВ ҳодимлари билан учрашувда, Нуралиев терма жамоа аъзолари Жаҳон чемпионати баҳсларига футболчиларнинг ҳар томонлама тайёр эканини таъкидлаган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика