RU

Последние новости

17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  0 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  1 16:30"Бавария" Диас учун "Ливерпул"га тахминан 80 млн евро таклиф қилди. Клублар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда  2 15:55"Ньюкасл" Александр Исак ўрнига 4 нафар номзодни маъқуллади  0 15:23"Реал" уч нафар футболчисини сотишга тайёр  4 14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  1 14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  2 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  3 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  5 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   5 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  4

Мираброр Усмонов: "Агар олимпия терма жамоамиз олдидаги вазифа бажарилмаса, Марказдаги ҳамма ишдан кетади" Новости

Мираброр Усмонов: "Агар олимпия терма жамоамиз олдидаги вазифа бажарилмаса, Марказдаги ҳамма ишдан кетади"

Бугун ЎФФ анжуманлар залида 2014 йил якунларига бағишланган тадбир ҳамда ўтган мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш маросими ўтказилди.
Тақдирлаш маросимидан олдин ЎФФ президенти Мираброр Усмонов саволлар бўлса, марҳамат, дея ОАВ вакилларига юзланди. Шунда менинг саволим қуйидагича бўлди:

"Маълумки, олимпия терма жамоамиз олдига 2016 йил Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига бориш вазифаси қўйилган. Биз футбол бўйича ҳали Олимпиада ўйинларида иштирок этмаганмиз, шу боис халқимиз ушбу вазифа бажарилишини интизорлик билан кутмоқда. Аммо олимпия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланган Бахтиёр Ашурматов бир пайтнинг ўзида "Навбаҳор"ни ҳам бошқаряпти. Сиз бу масалага қандай қарайсиз? Иккита жамоани бошқариш мураббийга оғирлик қилмайдими? Балки Ашурматовни тўлиқ олимпиячиларга жавобгар қилиб қўйган маъқулдир?"

Бу саволга Мираброр Зуфарович қуйидагича жавоб қайтарди:

"Яқинда барча терма жамоаларга жавобгар мураббийлар штабини ташкил қилдик. Бундан ташқари, бизда Терма жамоалар маркази ҳам фаолият юритиб келмоқда. Марказ яхши ишлаб, терма жамоаларимиз турли мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиши учун ҳар йили 10 миллиард сўмдан кўпроқ маблағни бериб келяпмиз".

"Мана энди улардан ҳам натижа сўрайдиган пайт келди. Агар олимпия терма жамоамиз 2016 йил бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига бора олмаса, нафақат Ашурматов, балки Терма жамоалар марказидаги ҳамма ишдан кетади. Бу гап айниқса профессор Рустам Акрамов, марказ раҳбари Асқар Толибжонов, шунингдек мураббийлар штабида ишлаётган бошқаларга ҳам тааллуқли".

"Аммо иккинчи томондан "Навбаҳор"ни ҳам ўз ҳолига ташлаб қўйишга кўзим қиймаяпти. Ашурматов ўтган бир йил ичида у ерда яхши жамоани шакллантирди. Ва насиб қилса, икки йилдан кейин "Навбаҳор" олий лигада 4-5 ўринлар учун курашадиган жамоага айланади. Шу боис Бахтиёр Ашурматовнинг ҳозирча ҳам клубда, ҳам терма жамоада ишлашини маъқул кўрдик. Лекин вазифа уддаланмаса, аниқ ишдан кетади".

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика