RU

Последние новости

20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  0 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  18 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  7 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  2 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  2 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  3 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  21 16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  3 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  4 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  6 15:09Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди. Унда янги номлар ҳам бор  35 14:58Жейми Каррагер: "Артета Моуриньюга ўхшаб бормоқда"  8

Минбарда "Бухоро" ПФК матбуот котиби: Азиз Салихов Новости

Минбарда "Бухоро" ПФК матбуот котиби: Азиз Салихов

Сайтимизда клуб матбуот хизмати вакиллари билан суҳбат уюштирамиз ва уларнинг иш фаолиятлари билан танишамиз.


Азиз Салихов, “Бухоро” клуби матубот хизмати ходими:


1. Бу клубга келишингиз қандай юз берган ва қачондан бери ишлаяпсиз?

- 2011 йил январьдан ишлашни бошлаганман. 2008 йилдан бери мухлислар сайтини (pfkbuxoro.com ) текинга очиб олгандим ва шу сайтни юритиб келардим. Хозирги раҳбар, Алишер Рустамов ўша пайтлар ҳам раҳбар эдилар ва мени чақириб клуб тасаруфида ишлашни таклиф этганлар.

2. Матбуот хизмати бўлимида неча киши фаолият юритади?

- Икки киши (аслида фақат мен) Бахтиёр Асадов ва мен. Асадов стадион суҳандони вазифасини бажаради (адашмаётган бўлсам агар).

3. Клуб томонидан қанча маош тўланади? Яратилган шароит сизни қониқтирадими?

- Барча керакли жиҳозлар (компьютер, интернет ва барча керакли нарсалар) шахсий ўзимники. Лекин борига шукур қилган ҳолда, нолимайман.

4. Клуб фаолияти ижтимоий тармоқларда (Facebook, Instagram, Twitter) қай даражада ёритиб борилади?

- Клубнинг “Одноклассники” тармоғида расмий гуруҳи бор ва Twitter тармоғида ҳам клубнинг расмий саҳифаси бор. Мунтазам равишда янгиланади. Расмий сайт билан бир хил тарзда фаолият олиб бормоқда.

5.Сафар ўйинларига бориш сиз учун муаммо туғдирмайдими?

- Йўқ (ҳозирча фақат бир марта сафарга чиққанман).

6. Клуб экипировкасини оласизми?

- Ҳали олганим йўқ.

7. Мукофот пули оласизми?

- Ҳозирча йўқ

8. Жамоа билан ҳориж йиғинида иштирок этасизми?

- Бугунги кунга келиб ҳали бирор маротаба ҳориж йиғинида иштирок этмаганман. Келаси йиғинда иштирок этишни жуда хоҳлар эдим.

9. Жамоа автобусида массажчи, маъмур ва клуб шифокорлари каби ўз ўрнингиз борми ёки қайси ўриндиқ бўш бўлса ўша ерга ўтирасизми?

- Ўз ўрним бор.

10.  Стадионда ОАВ вакиллари учун яхши сервис йўлга қўйилганми? Симсиз интернет, яъни wi-fi, медиа-трибуна ва бошқа шароитлар?

- Ҳамма шароит бор.

11. Қайси клуб матбуот хизматига ҳавас билан қарайсиз ва нега?

- “Бунёдкор” матбуот хизматига. Анча профессионал тарзда шароитлар яратилган.



P.S.

Ушбу лойиҳа матбуот котибларини клуб раҳбарияти олдидаги мавқеини ошириш мақсадида қилинди.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика