RU

Последние новости

15:08Хайр, Саутгейт! Англия терма жамоаси устози ишдан бўшатилди  1 14:52Испания қироли миллий терма жамоани Евро-2024даги ғалаба билан табриклади  0 14:21Мбаппе Мадридда тиббий кўрикдан ўтди ва мухлислар билан кўришди  5 13:55Эшитдик-да! "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси "Динамо"га ўтмоқда   1 13:32"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 12 ёшли Санжарбек Алимуҳамедов  1 13:28Чеферин 2027 йилдан кейин ҳам УЕФА раҳбари бўлиб қолиши мумкин  1 12:55Ёзги трансфер-2024. Суперлига клубларидаги барча ўзгаришлар битта саҳифада. Кимда қандай вазият?  9 12:54"Насаф" "Спартак"ка ютқазди, ўзбекистонлик мухлислар эса Москвада ҳам "ёрворишди"   8 12:29Жоау Феликс фаолиятини "Арсенал"да давом эттириши мумкин  3 12:07Ҳожимат Эркинов оилавий масалалар сабаб Олимпия терма жамоамиз таркибига киритилмаганми?  47 11:31«Ал Насср» Эдерсон трансферидан воз кечиши мумкин  3 11:15Ўртоқлик учрашуви. "Спартак" - "Насаф" 3:0, "Насаф" Россиянинг 10 карра чемпионига имкониятни бой берди  10 11:04Эшитдик-да! Сергей Лушчан "Навбаҳор" бош мураббийи  37 10:46«Барселона» РПЛ футболчисига қизиқиш билдирмоқда  7 10:22«Немис машинаси» афсонаси терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди  3

Милош Трифунович: Ўзбекистондан қолган эсдаликлар кўп Новости

Милош Трифунович: Ўзбекистондан қолган эсдаликлар кўп

2011 йилги Ўзбекистон чемпионати тўпурари, “Бунёдкор”нинг собиқ аъзоси Милош Трифуновични юртимизда яхши эслашади.
У “қалдирғочлар” сафида жами 36та учрашувда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасини 22 бор аниқ нишонга олишни уддалаганди. Айни пайтда Хитой суперлигасининг “Ляонин Хувин” клуби шарафини ҳимоя қилаётган Трифунович “Бунёдкор” жамоасида ўтказган дамларини хотирлади.

- Милош, Ўзбекистонда ўтказган даврингизни фаолиятингиздаги энг ёрқин мавсум деса бўладими?
- “Бунёдкор”да жуда ажойиб кунларни бошдан кечирдим. Умуман футболчилик фаолиятимдаги энг сермаҳсул йил ҳам айнан Ўзбекистонда ўтди. Шу боисдан ҳам “Бунёдкор” футбол клуби мен учун қадрли бўлиб, хотирамда абадий сақланган.

- “Бунёдкор”ни тарк этиб, Хитойда ўйнаётгангизга ҳам икки йил бўлди. У пайтда юртимизда сербиялик футболчилар кўпчиликни ташкил этишарди. Ҳозир эса ундай эмас. Айтингчи, юртимиздаги футболчилардан кимлар билан алоқани сақлаб қолгансиз?
- Очиғини айтсам, 2012 йилги Осиё Чемпионлар лигаси пайтида “Бунёдкор”га ишқибозлик қилдим. Жамоа ярим финалга етиб борган паллада ўзимга ўзим Хитой клубига ўтиб хато қилдиммикан, деб саволлар ҳам бера бошладим. Ўша кезларда “Бунёдкор” футболчилари билан ижтимоий тармоқлар орқали хабарлашиб турардик. Ҳозир эса деярли ҳеч ким билан гаплашмай қўйганман.

- Ҳали ҳам голларингизни “совуқ” кўринишда нишонлаяпсизми?
- Ростини айтсам, одатий учрашувларда гол урсам хурсандчилигимни сездирмайман. Лекин ўша учрашувнинг аҳамияти баланд бўлса ёки голимни нишонлаш учун қандайдир сабаб топилса албатта кўринишим ўзгаради. Хитойда ҳам шунга ўхшаш саволларни кўп беришади.

- Янги барпо этилган, мамлакатимиздаги энг улкан арена бўлмиш “Бунёдкор” стадиони ҳақида эшитдингизми?
- Ҳа, стадион маълумотлари ва суратлари билан интернетда танишиб чиқдим. Шахсан менга ёқди. Жуда ажойиб арена! Умид қиламанки, кейинчалик ушбу стадионда тўп тепиш бахтига муяссар бўламан.

- Сиз билан юртимизда рўй берган бирон-бир қизиқ воқеликни эслай оласизми?

- Мен учун юртингиздан қолган муҳим эсдалик бу – “Бунёдкор” билан чемпионликка эришганим ва Ўзбекистоннинг энг яхши тўпурари бўлганимдир. Ишонинг, ҳамма футболчида ҳам бунақанги омадли мавсум бўлавермайди.

- “Бунёдкор”дан яна таклиф тушса рози бўлармидингиз?
- Ҳа, албатта.

Баҳодир МИРЗАЕВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика