RU

Последние новости

16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  2 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  11 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  0 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  4 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  4 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  1 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  4 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  5 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  7 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0

Милнер: "Агарда бу ҳақида кино олишса, албатта, бунга ишонмасдингиз" Новости

Милнер: "Агарда бу ҳақида кино олишса, албатта, бунга ишонмасдингиз"

"Ливерпуль" футболчиси Жеймс Милнер 2011/12 йилги мавсумда "Манчестер Сити" таркибида чемпионликка эришгани ҳақида гапирди.

Сўнгги тур олдидан "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" ҳисобида бир хил очко бор эди, бироқ "шаҳарликлар" голлар фарқи эвазига 1-ўринда бўлиб турганди. Охирги ўйинда "Сити" ўз майдонида КПР жамоасига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлаётганди. Кейинчалик жамоа 90+2 ва 90+4-дақиқаларда гол уриб, АПЛ совринини қўлга киритганди.

"Бу ажойиб бўлганди. Таркибимизда янгилар жуда кўп эди, шу боисдан "Сити"нинг тезда бундай даражага чиқиб олишини ҳеч ким кутмаганди.

Англия Кубогидаги ғолиблик бизга ишонч тақдим қилганди ва жамоа АПЛ совринини ҳам қўлга киритишга ишонаётганди. Агарда ушбу ўйиннинг якуни ҳақида фильм суратга олишса: "Бу ҳеч нима эмас, ҳаётда бунақаси бўлмайди", дейишингиз мумкин. Бундай ғалабалар узоқ йиллар ёдда қолади", - деди Милнер.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика