RU

Последние новости

08:39“Навбаҳор“ “Нефтчи“ футболчиси билан 2 ярим йиллик шартнома тузди  0 08:13Салоҳ барча даврларнинг энг яхши африкалик футболчи ким деган саволга жавоб берди  3 07:47“Навбаҳор“ Одиловнинг ўрнига бразилиялик футболчини олиб келмоқда  5 07:20Суперлигада иккинчи давра бошланишига 10 кун қолганида навбатдаги истеъфо рўй берди  5 00:45МЮ яна Шешко вариантига қайтди. Бунинг учун клуб ўйинчи сотиши керак  2 00:19"Сўғдиёна" ўртоқлик ўйинида "Абдиш Ата" клуби билан дуранг ўйнади  3 23:59Винисиус янги шартнома бўйича "Реал"да Мбаппедан кўпроқ маош олишни истамоқда  7 23:35"Реал" Конатенинг трансфери бўйича "Ливерпуль" билан алоқага чиқди  13 22:45"Барса" Рэшфордни тўлиқ сотиб олиши учун қанча тўлаши кераклиги маълум. Футболчи маоши бироз камайишига рози бўлган  3 22:25"Нефтчи" ўртоқлик ўйинида Қирғистоннинг "Нефтчи" клубини ўта йирик ҳисобда ютди  13 22:01Мбемо "МЮ"да тиббий кўрикдан ўтди ва шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 21:35Расман: Тома Табатадзе "Бухоро" клубига ўтди!  17 21:07"Динамо" Беларусда ўтказилган назорат ўйинида маҳаллий жамоага ютқазди  1 20:35АПЛнинг икки клуби Коло-Муани билан шартнома имзоламоқчи  0 20:15Расман: Жаҳонгир Абдусаломов "Динамо" футболчисига айланди  3

Миллий терма жамоа "Жар"да машғулот ўтказди Новости

Миллий терма жамоа "Жар"да машғулот ўтказди

Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга учиб кетиш олдидан бугун "Жар" стадионида илк машғулотларини ўтказди.
Бугунги машғулотда жами 17 нафар футболчи иштирок этди.

Даровзабонлар: Акбар Тўраев, Абдукарим Муҳамедов.
Ҳимоячилар: Шавкат Муллажонов, Александр Мерзляков, Ислом Тўхтахўжаев, Артём Филипосян, Акмал Шораҳмедов.
Ярим ҳимоячилар: Азиз Ҳайдаров, Одил Аҳмедов, Лутфулла Тўраев, Санжар Турсунов, Сардор Рашидов, Сардор Мирзаев.
Ҳужумчилар: Зоҳир Қўзибоев, Баҳодир Насимов, Шаҳзод Нурматов, Воҳид Шодиев.

Анзур Исмоилов эртага Хитойдан Кореяга учиб боради. Сервер Жепаров эса Жанубий Кореяда жамоамизни кутиб олади.

"Насаф" ва "Олмалиқ"дан таклиф этилган тўрт нафар футболчи (Элдор Суюнов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Фарруҳ Сайфиев, Шавкат Саломов) бугунги ўйинни ўтказиб эртага терма жамоа қароргоҳига қўшилишади.

Машғулотлар вақтида Александр Мерзляков кичик жароҳати борлиги боис индивидуал тарзда шуғулланди.

Чигалёзди машғулотлардан сўнг иккига бўлинган ҳолда футбол-машқ ўтказилди.

"Қизиллар": Шавкат Муллажонов, Артём Филипосян, Азиз Ҳайдаров, Санжар Турсунов, Сардор Рашидов, Зоҳир Қўзибоев, Воҳид Шодиев.
"Яшиллар": Ислом Тўхтахўжаев, Акмал Шораҳмедов, Одил Аҳмедов, Лутфулла Тўраев, Сардор Мирзаев, Баҳодир Насимов, Шаҳзод Нурматов.

Эртага терма жамоамиз эрталаб "Жар"да машғулот ўтказади. Кечқурун эса Жанубий Кореяга учиб кетади.

Эслатиб ўтамиз, 27 март куни жамоамиз Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. 31 мартда эса Япония билан учрашув ташкил этилади.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика