RU

Последние новости

09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  5 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  1 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0

Миллий терма жамоа сентябрь ойида Янги Зеландия билан ўртоқлик ўйинини ўтказади Новости

Миллий терма жамоа сентябрь ойида Янги Зеландия билан ўртоқлик ўйинини ўтказади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 8 сентябрь куни Тошкентда Янги Зеландия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.
ЎФФ Терма жамоалар маркази берган маълумотга кўра, иккала томон бу борада ўзаро келишувга эришган ва сентябрь ойида Янги Зеландия терма жамоаси Тошкентга ташриф буюради.

Ўзбекистон ва Янги Зеландия терма жамоалари ўртасдаги учрашув 8 сентябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида ўтказилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, ОК-2015 финал босқичига тайёргарлик кўраётган Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 27 ва 29 май кунлари Олмалиқ ва Тошкентда Уммон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказган эди.

Миллий терма жамоа август, сентябрь ва октбярь ойларида ҳам бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказиши ҳақида аввалроқ маълумот берган эдик. Жумладан, миллий терма жамоа 20 август кунт Боку шаҳрида Озарбайжон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушса, Янги Зеландия билан ўйиндан олдин, 3 сентябр куни Тошкентда Иордания терма жамоаси меҳмон бўлади. Шунингдек, Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги миллий терма жамоа 6 октябрь куни Дохада Қатар терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Октябрь ойидаги яна иккита учрашув 10 ва 14 октябрь кунлари Баҳрайн ва БАА терма жамоаларига қарши ўтказилади. Мазкур икки учрашув ҳам БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика