Миллатлар Лигаси финали 2023 йил Нидерландияда бўлиб ўтади
29 ноя 2022 18:54
Новости
Миллатлар Лигаси финали 2023 йил Нидерландияда бўлиб ўтади
Нидерландия 2022/2023 йилги мавсум учун Миллатлар Лигаси финалига мезбонлик қилади.
Бу маълумотни УEФА ҳам тасдиқлади.
Учрашувлар Роттердам ва Энсхеде шаҳарларида бўлиб ўтади. Мамлакат илк бор Миллатлар Лигасининг финал қисми мезбони бўлади. Унда Нидерландия, Италия, Хорватия ва Испания терма жамоалари иштирок этади.
Ярим финал ўйинлари 2023 йилнинг 14 ва 15 июнь кунлари бўлиб ўтади, учинчи ўрин учун ўйин ва финал эса 2023 йилнинг 18 июнига белгиланган.
Ярим финал жуфтликларига қуръа ташлаш маросими 2023 йилнинг январь ойида Ньон шаҳрида ўтказилади. Аниқ санаси ва вақти кейинроқ маълум қилинади.
Похожие новости
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии