RU

Милик: "Ювентус"га қарши баҳс - мавсум ўйини" Новости

Милик: "Ювентус"га қарши баҳс - мавсум ўйини"

"Наполи" ҳужумчиси Аркадиуш Милик "Парма" устидан қозонилган ғалаба (3:0) ва "Ювентус"га қарши бўладиган баҳс ҳақида фикр билдирди.

"Бугун мухлисларимиз қаршисида ғалабага эришиш жуда муҳим эди. 2та гол урганимдан жуда хурсандман, аммо энг асосийси жамоанинг ғалабаси. Менга 4-4-2 схемаси жуда ёқади. Мураббий сенга ишонишини ҳис қилиш жуда ёқимли.

Энди "Ювентус"га қарши баҳсга тайёргарлик кўрамиз. Бу мавсум ўйини бўлади. Яхши формадамиз ва у ерга ғалаба қозониш учун борамиз. Таркибимизда кучли футболчилар бор, ҳар бир учрашувда зафар қучиб, скудеттони қўлга киритмоқчимиз" - дейди ҳужумчи.

"Ювентус" ва "Наполи" ўртасидаги учрашув 29 сентябрь куни туринликларнинг уй аренасида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика