Милик жароҳати сабаб Еврода иштирок этмайди
08 июн 2021 09:40
Новости
Милик жароҳати сабаб Еврода иштирок этмайди
Польша терма жамоаси форварди Аркадиуш Милик Европа чемпионатида ўйнамайди.
Ҳужумчи терма жамоага жароҳат билан келди ва уни икки ҳафта давомида даволашга ҳаракат қилишди. Аммо, сешанба куни маълум бўлишича, жароҳат Миликка тўлақонли юкламалар билан ўйнашга имкон бермайди, футболчи шу сабаб термани тарк этди.
Поляк жамоаси бош мураббийи Паулу Соуза Миликнинг ўрнига ҳеч кимни чақирмасликка қарор қилди.
Олдинроқ, жароҳати сабаб польшалик яна бир форвард Кшиштоф Пёнтек ҳам Еврода иштирок этмаслиги маълум бўлганди.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Комментарии