"Милан"ни 8 нафар футболчи тарк этади
20 мая 2023 17:38
Новости
"Милан"нинг 8 нафар футболчиси жорий мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда "Corriere dello Sport" хабар бермоқда.
Аввало, "қизил-қоралар" сафини ижарадаги ўйинчилар – Астер Вранкс, Сержиньо Дест ва Тьемуэ Бакайокони тарк этиши мумкин. "Россонери" бу футболчилардан бирортасини сотиб олиш ниятида эмас. "Милан" Браим Диасни сақлаб қолмоқчи, аммо испанияликнинг "Реал"га қайтиши эҳтимоли бор.
Олдинроқ Ориги мавсум якунида “қизил-қоралар”ни тарк этиши ҳақида хабар берилганди. У билан бирга Жуниор Мессиас, Златан Ибрагимович ва Фоде Балло-Туре ҳам кетиши мумкин.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Родриго тиззасидан операция қилинди
Комментарии