RU

Последние новости

00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  1 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  7 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  2 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  1 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2 20:24"Ман Сити" Гвардиол ва Диашнинг жароҳати сабаб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи  12 19:50"Бавария"нинг порлаб келаётган юлдузи "Реал"да ўйнашни орзу қилади  3 19:22Ашортиа: "Андроникашвили билан биргаликда "Андижон" яхши натижаларига эришиши учун ёрдам берамиз"  1 18:57Вадим Абрамов: "Аввал бизга етарлича баҳо беришмасди, энди эса даража кўтарилди"  5 18:30"Сурхон" россиялик футболчиси билан келишувини 2 йилга узайтирди  5 18:07Расман: Игорь Сергеев "Персеполис" футболчисига айланди  15 18:01"Манчестер Сити" Гвардиол жароҳат олгани туфайли ижарадаги ҳимоячисини ортга қайтарди  1

“Милан” қўшимча дақиқадаги гол эвазига “Барселона”ни енгди Новости

“Милан” қўшимча дақиқадаги гол эвазига “Барселона”ни енгди

Италиянинг “Милан” клуби Халқаро Чемпионлар кубоги доирасида “Барселона” жамоасидан устун келди.

АҚШнинг Санта-Клара шаҳридаги “Левайз” стадионида бўлиб ўтган ўйинда “россонерлар” киритилган ягона гол эвазига зафар қучишди. Учрашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган учинчи дақиқада португалиялик ҳужумчи Андре Сильва “Барселона” дарвозасини ишғол қилди.

Шу тариқа, “Милан” турнирдаги илк ғалабасини қўлга киритди. Италия клуби 3та ўйинда 4 очко тўплади. “Барселона” эса ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқа олмаяпти. Биринчи турда каталонияликлар “Тоттенхэм”ни пенальтилар сериясида мағлуб этишганди. Лекин турнир регламентига кўра бундай ғалабага бир очко берилади. 

Милан Италия – Барселона Испания 1:0 (0:0, 1:0)

5 август, 05.05. “Levi's Stadium”

Гол: 1:0 – 90 Андре Силва.

Милан – Доннарумма, Романьоли, Родригес (Антонелли, 61), Калабрия (Абате, 61), Мусаккьо (Сапата, 79), Локателли (Маури, 61), Чалханоглу, Борини (Халилович, 62), Кессиэ, Сусо (Бонавентура, 79), Кутроне (Андре Силва, 61).

Барселона – Силлессен (тер Стеген, 46), Лангле, Марлон (Мингеса, 77), Миранда, Сержи Роберто, Артур, Рафинья (Абель Руис, 77), Малком, Нелсон Семеду, Мунир, Пако Алькасер (Пуч, 46).

Огоҳлантиришлар: Лангле (49), Чалханоглу (57), Кессиэ (66), Маури (72).

Рейтинг: -11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика