RU

Последние новости

23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  4 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  4 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  6 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  166 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  48 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  28 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0

Милан Митрович: "Сўғдиёна"да биринчи бор бундай ҳолатга тушяпман, кечаги пенальти 50/50 вазият эди" Новости

Милан Митрович: "Сўғдиёна"да биринчи бор бундай ҳолатга тушяпман, кечаги пенальти 50/50 вазият эди"

"Сўғдиёна" дарвозабони Милан Митрович "Пахтакор"га қарши кечган учрашувдан сўнг фикрларини билдириб ўтди.

"Ҳеч нарса ўхшамаяпти. Билмадим, очиғи хайронман. Биз 4 йил давомида бир мураббий ва бир хил услубда тўп тепдик. Кейинчалик мураббий, таркиб ўзгарди. Вазиятлардан фойдалана олаётганимиз йўқ. Натижада рақиблар бизни жазолаб кетмоқда. Иван Бошкович билан ижобий натижалар ҳам, ғалабалар ҳам келишига ишонаман. "Пахтакор" билан биринчи бўлимда 4та яхши имконият яратдик. Аммо гол урамас экансан юта олмайсан",- дейди Митрович. 

- Пенальти шундоққина кўз олдингизда белгиланди. Ҳакамларнинг қарори адолатлими?

- Ўйлайманки, 50/50 вазият эди. Бирон нарса дейиш қийин. "Металлург", "Пахтакор" дарвозамизга йўллаган зарбалари гол бўляпти. Балки омадсизликми нима деб изоҳлашга ҳам ожизман. "Сўғдиёна"да 5 йил ўйнамоқдаман. Лекин илк бор бундай ҳолатга тушяпман. 

- Ички муҳитда муаммо йўқми?

- Бу борада ҳаммаси жойида. Айтдимку, мураббий ўзгарди. Фақатгина ўтган йилгидан жамоанинг ярими қолди. Улар битта услубга кўниккан. Шу фалсафа билан ОФК кубогига чиқдик, чемпионатда иккинчи ўринни олдик. Кейинчалик тактика алмашди. Бунга мослашишга вақт зарур. Бироқ бу баҳона эмас. Чунки 4 ой вақт ўтди. Омад, омад ва яна омад. Гап мураббийда эмас, футболчилардадир. Биз ўйнай олмаётгандирмиз. Мен ҳар ўйинда гол ўтказиб юборяпман. Балки ҳимоячилар, ҳужумчилар, ярим ҳимоячилар хато қиляпти. Иван Бошкович яхши мураббий. У айбдормасдир. Ички муҳит яхши. Шунчаки ўхшамаяпти. 4 йил ҳаммаси ўхшади. Кам гол ўтказиб юбордик, кўп очко ишладик. Аксарият баҳсларда дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қолдик. Ҳозирчи? Шок ҳолат. Биз аввалги йилларда фақат натижага ўйнадик. Вазиятимизни кутамиз, гол урамиз ва ҳимояланамиз. Қараб турибсизки камида 1 очко бор, дарвозамизга гол йўқ. Бугун эса футбол ўйнаяпмиз. Очиқ ўйин бўляпти. "Бунёдкор" биз билан битта вазиятидан фойдаланиб кетди. Рақиб посбони сўнгги дақиқада зўр турди. Жамоа охирги ўринда. Тўғри ўйинлар кўп. Лекин бундай кетишда қийин бўлади. 

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика