Милан Митрович: "Ҳозир осмонга учадиган пайт эмас"
28 мая 2022 20:17
Новости
Милан Митрович: "Ҳозир осмонга учадиган пайт эмас"
Айни пайт турнир жадвалида иккинчи ўринда кетаётган жиззахликлар бу йил ҳам юқори мақсадларни олдига қўйган. Лекин чемпионатнинг эндигина 11та тури ўтди. Якуний хулосага эса эрта. Фикримизни "Сўғдиёна" дарвозабони Милан Митрович ҳам тасдиқлаган ҳолда яна қуйидагиларни қўшимча қилди.
"Ҳозирча бу ҳақида гапиришга эрта. 10та турдан кейин осмонга учиш ярамайди. Табиийки медаллар учун курашмоқдамиз. Қадам ва қадам олдинга қараб интилмоқдамиз. Мавсум якунига қадар шу бирликни сақлаб қолишимиз зарур.
Сўнгги ўйинларимиз ҳақида кўп гапирмоқчи эмасман. Абдуманнопов ва Ҳалилов? Улар ўзларини кўрсатишмоқда. Дониёрни "Андижон"да ўйнаган пайтидан таниймиз. У яхши ҳужумчи эканлигини кўрсатмоқда. Майдонга тушган ўйинларида гол урмоқда. Ёш футболчи Ҳислат Ҳалиловнинг келажаги олдинда, деб ўйлайман. Курашлардан қўрқмаяпти. У машғулотларда янада яхшироқ ишлашда давом этиши керак",- дейди Митрович.
Похожие новости
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Комментарии