"Милан" Кэшни сотиб олиш илинжида
12 июн 2024 21:00
Новости
"Милан" Кэшни сотиб олиш илинжида
"Милан" "Астон Вилла"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Мэтти Кэшни сотиб олиш бўйича музокараларга киришди.
Кэш 2020 йилдан бери "Вилла" сафида тўп тепади ва ўтган мавсум Премьер-лигада 29 та ўйинда майдонга тушди. Мэтти Унаи Эмери жамоасининг Чемпионлар Лигасига йўл олишига ёрдам берди, бироқ болдир мушакларидаги жароҳатдан тикланишга улгурмагани боис Польша терма жамоасининг Евро-2024 учун қайдномасига кира олмади.
26 ёшли Кэшнинг шартномаси тугашига 3 йил бор, аммо "Милан" сўралган 20 миллион фунтни тўласа, уни ушбу трансфер ойнасида қўйиб юборишга тайёр.
"Вилла"нинг Кэшни қўйиб юборишга тайёрлиги молиявий фэйр-плей қоидалари билан бевосита боғлиқ – бирмингемликлар идеалда келишувни 30 июнгача якунлаш ниятида, деб хабар берди "TalkSPORT".
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Комментарии