«Милан» ҳимоячиси жамоа лагерини тарк этди ва «Ювентус» томон йўл олди
18 июл 2017 16:35
Новости
«Милан» ҳимоячиси жамоа лагерини тарк этди ва «Ювентус» томон йўл олди
«Милан» клуби ҳимоячиси Маттиа Де Шильо туриннинг «Ювентус» жамоаси сафини тўлдиришга тобора яқинлашмоқда.
Corriere dello Sport хабар беришича, 24 ёшли футболчи россонериларнинг Хитойдаги машғулот базасини тарк этган ва Турин клубига трансфер ишларини якунламоқчи.
Трансфер шу ҳафтадаёқ амалга ошиши кутилмоқда.
Маълумотларга кўра, «Милан» ушбу трансфердан 10 млн € атрофида пул ишлаб олади. Таъкидлаб ўтамиз, Маттиа жамоадошлари билан хайрлашишга улгурган. Италиялик футболчи 19 июль куни Туринга етиб келиши кутилмоқда ва шу куннинг ўзидаёқ тиббий текширувдан ўтади.
Комментарии