RU

Последние новости

09:33«Пахтакор» футболчиси легионерга айланиши мумкин  1 08:58«Арсенал» етакчиси узоқ муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  2 08:22«Сўғдиёна» футболчиси «Қўқон-1912»га ўтишга яқин  1 07:49Роналду: «Винисиус «Олтин тўп»ни ютиши керак эди, унга нисбатан адолатсизлик қилишди»  13 03:07АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да минимал ҳисобда ғалаба қозонди  2 02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  1 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  10 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  19 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  8 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  3 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  3 21:48Эрон Про лигаси. "Персеполис" иродали тарзда ғалабага эришди, Ўруновдан ассист  1 21:36Роналду Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган Globe Soccer Awards мукофотини олди  19

Дербида "Милан" ғолиб, янги футболчилар "Ювентус"га 3 очко келтирди — А Серия 24-тур якунлари Новости

Дербида "Милан" ғолиб, янги футболчилар "Ювентус"га 3 очко келтирди — А Серия 24-тур якунлари

Италия чемпионатининг навбатдаги тур учрашувлари қизиқарли беллашувларга бой бўлди.

"Ювентус" "Верона"ни мағлуб этди (2:0)

Қизиғи шундаки, "кекса синьора"нинг икки янги ўйинчиси ҳам асосий таркибдан майдонга тушди. Аллегри бу ишидан умуман афсусланмагани аниқ. "Юве" сотиб олиш учун жуда шошган Влахович ҳам дарҳол ўзини кўрсатди. Унинг дастлабки кучли зарбасини дарвозабон қайтарди. Бироқ орадан бир неча дақиқа ўтиб, Дибала сербга ажойиб пас берди. Натижада Душан ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Влахович дубль қилишга яқин эди. Аммо Моратанинг ҳаводан етказиб берган тўпини Душан дарвозага жойлай олмади. "Верона" эса айтарли ҳужум қилмади ва деярли хавфли вазият ярата олмади.

Мората орқароққа қайтиб, шерикларига қўшимча вариант яратарди ва шу тариқа жамоасига катта ёрдам берарди. Шундай вазиятлардан бирида Закариага тўпни узатди, Денис эса имкониятдан унумли фойдаланди ва гол урди. "Ювентус" шу билан тўхтаб қолмади ва рақиб дарвозасини яна ишғол қилишга шошилди. Бироқ бошқа гол бўлмади. Натижада "Ювентус" муҳим ғалабасини қўлга киритди ва етакчиларга яқинлашиб олди.


"Милан" дербида кучлироқ чиқди (1:2)

Бу ўйин икки жамоа учун ҳам жуда муҳим эди, чунки иккиси ҳам скудетто учун курашишмоқда. "Нерадзурри" ўйинни фаолроқ бошлади. Брозовичнинг зарбаси ва рикошетдан кейин Маньянга осон бўлмади, лекин посбон жамоасини қутқарди. Лаутаро, Барелла, бироз ўтиб эса Дюмфрис қулай имкониятга эга бўлди ва зарба йўллади, аммо ҳар сафар Маньян панд бермади. "Милан"нинг жавоб ҳужумида Бенассер Хандановичнинг реакциясини текшириб кўрди. "Интер" устунликка эга бўлса-да, Майкнинг ишончли ҳаракатлари каттагина устунлик ҳисобда ҳам акс этишига имкон қолдирмади. Бироқ тайм охирига яқин "Интер" ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Чалханоглунинг бурчакдан узатган тўпини Перишич бир зарба билан дарвозага жойлаб қўйди.

Танаффусдан сўнг, Пиоли майдонга Месьяс ва Диасни туширди. Натижада "Милан" аста-секин ташаббусни қўлига ола бошлади. Аввалига "россонери"нинг қатор ҳужумлари унчалик ҳам хавфли чиқмади, бироқ охир-оқибат "кўк-қоралар"нинг ҳимоясини "ёриб" киришди. Диаснинг зарбаси ва қатор рикошетлар сериясидан сўнг, ўйин тугашига 15 дақиқа қолганда, Жиру ҳисобни тенглаштирди. Орадан яна 3 дақиқа ўтиб, Калабрия жарима майдонига тўпни оширди, у ерда эса тўпни қабул қилган Жиру бир уринишдаёқ гол уриб, дубль қайд этди. "Интер" жавоб қайтармоқчи эди, лекин уддасидан чиқолмади. "Милан" дербида муҳим ғалабасини қўлга киритди ва етакчидан 1 очко ортда қолмоқда. Назаримизда, "Интер" ўйинни ташкил қилиш борасида яхшилаб ўйлаб кўриши керак.


"Венеция" "Наполи"га ютқазди (0:2)

Аввалига Венецияга бўладиган сафар неаполликлар учун унчалик қийиндек туюлмаганди. Осимхен Зельинскийнинг пасидан сўнг, 5-дақиқадаёқ ҳисобни очиши мумкин эди, лекин тўп дарвоза тепасидан ўтиб кетди. Умуман олганда, поляк 1-таймда жуда фаол ҳаракат қилди. Унинг ҳаводан оширган тўпи ва Руиснинг берган пасидан сўнг, Политано бироз ноаниқ зарба берди. Тайм охирига яқин Осимхен берган зарбаси яна штангага тегиб қайтди. "Венеция"да ҳам гол уриши учун имконияти етарли эди, аммо Окереке бунинг уддасидан чиқолмади.

Танаффусдан сўнг вазият ўзгармади, "Наполи" ҳужум қилишда давом этди ва мақсадига эришди. Политанонинг ҳаводан етказиб берган пасидан сўнг, Осимхен боши билан рақиб дарвозасини ишғол қилди. "Венеция" ҳужум қилишга ҳаракат қилмоқчи эди, аммо Калиду Кулибалисиз "Наполи"нинг ҳимоя чизиғи бунга йўл қўймади. Спаллеттининг ўйинчиларни алмаштириши ўйинни жонлантириб юборди. Аввалига Петанья жарима майдони бурчагидан кучли зарба берди, лекин Леццери тўпни қайтарди. Бироқ баҳснинг сўнгги дақиқаларида Петанья жамоаси ҳисобига яна битта гол ёздириб қўйди. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди, "Венеция" эса яна хавфли зонада бўлиб турибди.


"Лацио" "Фиорентина"ни мағлуб этди (0:3)

"Фиалкалар"нинг янги футболчиси, Влаховичнинг ўрнини босиши керак бўлган Кабрал, асосий таркибдан майдонга тушди. Ҳаводан тўп етказиб беришганидан сўнг, ажойиб зарба берди, аммо "бургутлар" посбони тўпни қайтарди. Умуман олганда, икки жамоанинг ҳимояси ҳам ишончли ҳаракат қилди.

Иккинчи бўлим бошида Цаканья қанотдан ажойиб узатма билан "фиалкалар" ҳимоясини доғда қолдирди, жарима майдончасига ёриб кирган Милинкович-Савич эса дарвозани ишғол қилди. Кейинги эпизоддаёқ Бонавентура жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди, бироқ такрорий лавҳани томоша қилган ҳакам пенальти йўқлигини маълум қилди. "Фиорентина" ҳужум қилар, босимни дақиқа сайин оширарди, лекин жамоа ҳимоячилари анча юқори нуқтада рақибни кутиб олгани туфайли жазоланишди. Габбарон ҳимояга яқин нуқтадан тўпни олдинга, Чиро Иммобиле томонга, йўллади тажрибали ҳужумчи эса дарвозабон билан тўқнашувда совуққонлик билан ҳаракат қилди ҳамда ҳисобига гол ёздириб қўйди. "Фиалкалар" таслим бўлиш ниятида эмасди, бироқ хавфли вазият яратиш ҳам қийин бўларди. Орадан 10 дақиқа ўтиб, голдаги вазият такрорлангандек бўлди. Иммобиле яна барчадан қочиб кетди, голкиперни алдаб ўтиб, бўш қолган дарвоза томон йўллади ҳамда тўпни қайтараман деган Бираги "подкат"да уни ўзи билан дарвозага олиб кириб кетди. "Лацио" муҳим ғалабани қўлга киритди, "Фиорентина" эса яна рақибнинг қарши ҳужумларидан азият чекмоқда.


"Аталанта" "Кальяри"га ютқазиб қўйди (1:2)

Ҳар икки жамоада таркиб билан боғлиқ муаммолар бор эди. Аммо ўйин стартида бу унчалик сезилмасди. Малиновский ўз услубида зарба берди ва Краньони текшириб кўрди, лекин голкипер ишончли ҳаракат қилди. Тахминан 10-дақиқадан кураш асосан майдон марказида кечди. "Кальяри" узоқ масофалардан зарбалар берар, лекин хавфли вазиятлар юзага келмасди.

Иккинчи бўлим бошланиши биланоқ Дальбертнинг ажойиб узатмасидан Гастон Перейро тўпни қабул қилиб, яқин масофадан дарвозани ишғол қилди. Кўп ўтмай, у бирга-бир вазиятга чиқиб кетди, лекин Муссо томонидан қўполлик эвазига тўхтатилди. Бу ҳаракати учун рақиб қизил карточка ишлаб олди. Камчиликда бўлса-да "Аталанта" ҳужумкор ўйин кўрсатишга уринарди ва бу самарасини берди. Сапатанинг зарбаси ва кипернинг сейвидан кейин Паломино боши билан ҳисобни тенглаштирди. "Аталанта" яна гол уришга ошиқди, бироқ бунинг натижасида қарши ҳужумни ўтказиб юборди. Белланова ўнг қанотдан олдинга ўтиб бориб, узатмани амалга оширди ва Перейра дубль расмийлаштирди. Қолган вақт давомида "Аталанта" мувозанатни тиклашидан кўра, "Кальяри" учинчи голни уришга яқинроқ эди. Бу ҳолат Жан Пьеро Гасперинини ўйлантирмасдан иложи йўқ. "Кальяри" бу ғалабадан сўнг хавфли зонани тарк этди.


Нозима Зарипова таржимаси
Сергей Румянцев

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика