RU

Последние новости

20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  3 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  5 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  7 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  24 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  57 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  4 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  26 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14

Микаэль Секейра: "Ўзбекистонга дам олиб кетиш учун келмадим" Новости

Микаэль Секейра: "Ўзбекистонга дам олиб кетиш учун келмадим"

Бугун Тошкентнинг "Локомотив" футбол клуби янги футболчиларни таништирди.

Таништириш маросимидан сўнг клуб бош мураббийи Микаэль Секейра ва клуб спорт директори Равшан Муқимов иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.


-Равшан ака, Секейрани таклиф этаётганда, унинг қандай жиҳатларига эътибор қаратдингиз?

-Мутахассис "Брага"да самарали фаолият олиб борган. Португалиялик мутахассисларга ортиқча таъриф бериб ўтириш шарт эмас. Дарвозабонларимиз мураббийи ҳам бу борада ўз тавсиясини берди. Кейин бу борада раҳбариятга таклиф бердик. У ҳақида маълумотлар тўпладик, ўрганиб чиқдик. Кейин унга таклиф билан чиқдик. У ўз клуби билан шартномаси бўлишига қарамай, биз билан ишлашга рози бўлди. Насиб қилса, барчаси режа асосида кечмоқда. Ўйинлар бошланса, бунинг натижасини барчангиз кўрасиз.


-Мураббий хатто футболчиларга ошни ҳам таъқиқлаб қўйганлари ҳақида эшитдик. Футболчиларимизга Европача футбол муҳитини сингдириш қийин бўлмаяптими?

-Авваламбор барчангизга раҳмат айтмоқчиман. Футболчиларнинг овқатланиш масаласига келадиган бўлсак, ўзгаришларни барча футболчиларимиз тўғри қабул қилишди. Ўзгаришлар сабабли улар ўзларини яхши ҳис қилишмоқда. Машғулотларда яхши иштирок этишмоқда. 

-10 январдан буён жамоа билан биргасиз. Яқинда чемпионат бошланади. Мавсум старти олдидан қандай фикрдасиз? 

-Икки ой мобайнида барча тайёргарликни амалга оширдик. Қилган меҳнатларимиз ўз самарасини бермоқда. Барчасини футболчилар яхши тушуниб туришибди. Биз давом этишимиз лозим. Кўтарилиш учун фақат меҳнат қилишимиз лозим. 


-Шундай мураббийлар бўладики, улар жамоа имкониятидан келиб чиққан ҳолда ишлашади, тактика тузишади. Баъзилар эса ўз тактикасига қараб, футболчилар танлашади. Секейра бу борада қандай мураббий?

-Фикримча, жамоамизда қобилиятли футболчилар етарли. Ғалаба қозониш учун баъзи ўзгаришлар қилмоқдамиз, чунки ҳозир зўр ўйинчиларга эга жамоалар бор, аммо уларнинг натижалари яхши бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун, биз бир жамоа бўлдикми, барча ишни тўғри ташкил этишимиз лозим. Шу сабабли, келганимдан буён ташкилий масалаларда, битта жамоа бўлиб ишлашни мақсад қилиб қўйганман. Бу ҳозирги вақтгача ўз самарасини бермоқда. 

-"Локомотив"дек кучли жамоада ўтган йили пасайиш кузатилди. Бу йил эса мухлислар клубдан кўп нарса кутишмоқда...

-Биринчи навбатда, ўтган йилги ҳолатларни енгиб ўтиб, уларни эсдан чиқаришимиз лозим. Шунинг учун, натижа орқали барча қилган меҳнатимизни кўрсатиб бермоқчимиз. Бу ерга шунчаки келиб, дам олиб кетиш учун келмаганмиз. Натижа кўрсатиш учун фақат ва фақат ҳаракат қилишимиз лозим. Яна шуни қўшимча қилмоқчиманки, биз ўйинга фақатгина ғалаба қозониш учун тушамиз. Буни ҳар бир футболчининг онгига сингдиришимиз лозим. 


-Европадан Ўзбекистонга келдингиз. Бошқача муҳит. Ўзбек футболчиларидаги қайси камчиликларни бартараф этсангиз юқори даражага чиқишимиз мумкин?

-Мураббийнинг илк навбатда ўз мақсади, ғояси бўлади. Масалан, уй қураётганингизда ҳам фундамент бўлиши лозим. Агар уй қураётганимизда сарфлаётган материалимиз зўр бўлса, уйимиз ҳам шунга яраша бўлади. Футболда ҳам шундай. Бизда яхши футболчилар бор. Ишонаманки, ушбу футболчилар билан биз жуда зўр жамоа бўламиз. 


 -Келганингиздан сўнг, бир ҳафтага кичик таътил олдингиз. Бу вақт ичида "Локо"ни кузатиб турдингизми?

-Бу вақтда ҳам жамоани тўлиқ кузатиб турдим. Нафақат "Локомотив", балки Ўзбекистоннинг бошқа жамоаларини ҳам кузатиб турдим. Бугун таништирган футболчиларимизнинг барчасини ўзим танладим. Бундай футболчилар билан, ўз мақсадимизни амалга оширамиз.  

-"Локомотив" иштирокидаги ўйинларда Европача ўйинларни кўрамизми? Жамоа ўйинда ҳисобни сақлаб қолиш учун ҳам ўйнаши мумкинми?

-Биз хеч қачон тўхтаб қолмаймиз. Ҳужумкор ўйин намойиш этамиз. Ҳисобни сақлаб қолиш учун ўйнамаймиз. Агар рақиб жамоа бизни ҳимоявий ўйин кўрсатишга мажбур қилса, бошқа тактика бўйича ўйнаймиз. Биз барча рақибларимизни ҳурмат қиламиз.


-Гвардиоладек мураббийда фақатгина қисқа паслар орқали ўйинни ташкил қилиш услуби бор. Кўпчилик мураббийларда эса "А", "Б", "С" планлар бўлади? Сизда нечта режа бор?

-Менда фақатгина битта режа бор - фақат ғалаба қозониш. Доимо рақиблардан яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламиз. Бошқача режамиз йўқ. 


Равшан Муқимовга савол: 9 мартдан чемпионат бошланади. Бу йилги Суперлига қандай ўтишини тахмин қиласиз ва унда "Локомотив"нинг иштирокини қандай тахмин қиласиз?

-Бошқа клубларни билмадим, лекин бизни клубга қийин бўлади. Чунки, бизга янги бош мураббий келди. Клубда кўп ўзгаришлар рўй берди. Йигитларда тактик схемалар ўзгарди. Биз олдинга қараб юрамиз. Мақсадимиз сари юз фоиз ҳаракат қиламиз. 





Азиз Тўхтамуродов ёзиб олди

Фото: Жаҳонгир Файзуллаев

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика