RU

Последние новости

17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  4 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  7 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  4 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  11 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  15 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  10 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  3 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  14 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  36

Мигель Альварес: "Ўйиндаги ҳисоб буткул бошқача бўлиши ҳам мумкин эди" Новости

Мигель Альварес: "Ўйиндаги ҳисоб буткул бошқача бўлиши ҳам мумкин эди"

Coca-Cola Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Сурхон" (2:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Мигель Альварес матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Жуда чиройли ўйин бўлди. Аввало "Қўқон-1912" жамоасига навбатдаги ўйинларда омад тилайман. Бугун ўзбек футболидаги ёрқин учрашувлардан бирига гувоҳ бўлдик. Барчаси аъло даражада эди, ўйин сифати ҳам, стадионда мухлислар яратган атмосфера ҳам.

Бу ўйин биз учун жуда муҳим эди. Ғалабадан кейин тўхтаб қолмаймиз ва олдинга интилишда давом этамиз. Бугунги ғалабамиз билан "Сурхон" клубининг барча вакилларини, ишчи-ходимлар, футболчилар, мураббийлар штаби ва умуман жамоанинг барча аъзоларини табриклайман. Бизни қўллаб-қувватлаб келаётган мухлислардан ҳамиша миннатдормиз.

Олдинда тур учрашувлари бизни кутиб турибди. Қадам ба-қадам ўйиндан-ўйинга ўсиб борамиз. Бундан ташқари ўтган ўйинлар билан таққосласак, бугунги учрашувни бошқариб бораётган ҳакамлар ҳам жуда яхши ишлаганликларини эътироф этиш жоиз.  

- Учрашувнинг сўнги 10 дақиқаларида жамоангиз камбекка эришди. Бунда мезбонларнинг хатоси нимада бўлди деб ҳисоблайсиз?

- Бугун "Қўқон-1912" ёмон ўйин кўрсатгани йўқ. Гувоҳи бўлдингиз, мезбонларда вазиятлар кўпроқ ҳам эди. Ўйиндаги ҳисоб буткул бошқача бўлиши ҳам мумкин эди. Биз ўйиндан олдин рақибни жуда яхши ўрганиб чиққандик. Бундан ташқари мен ўйиннинг боришидан келиб чиқиб тактик услубни бир оз ўзгартириб қўйдим. Жамоамиз футболчилари учрашув давомида худди аскар каби кураш олиб боришди. Шу каби омиллар, шунингдек иштиёқ сабаб якунда ғалабага эришдик.

- Ўйин давомида бирданига 3 та ўзгаришга қўл урдингиз. Ғалабага айнан шу ўзгаришлар сабаб бўлди деб ҳисоблайсизми?

- Йўқ, бундай деб ўйламаган бўлардим. Жамоада фақат 11 киши ўйнамайди. Бутун таркиб, масалан 18-20 нафар футболчи бизнинг ғалабамиз учун курашади. Бу ҳам қандайдир омил бўлиши мумкин, лекин асосий сабаб эмас.

- Олдинда жамоангизни кучли рақибларга қарши ўйинлар кутиб турибди. "Сурхон"ни Суперлигада қолиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Албатта, биз ҳар бир ўйинга бор имкониятимизни ишга солган холда тайёргарлик кўрамиз. Асосий мақсадимиз жамоани Суперлигада сақлаб қолиш. Ҳозир рақиб ким эканини ўйлайдиган палла эмас, биз ҳар бир ўйинда ўз имкониятларимиздан максимал тарзда фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

- "Сурхон" ҳомийлари жамоага яхши эътибор қаратса, келгусида сиз ва испаниялик мураббийлар штаби клубни янада кучайтириш мақсадларинг борми?

- Ҳозир асосий мақсад жамоани Суперлигада сақлаб қолиш. Нафақат испаниялик, балки маҳаллий мураббийларимиз билан ҳам биз бир оиладекмиз. Албатта жамоани келгусида янада кучли бўлиб шаклланишига ўз ҳиссамизни қўшишни мақсад қилганмиз.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика