RU

Последние новости

03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  4 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  5 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  0 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  7 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  7 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  11 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  12 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0

Мезбонларга аталган турдан қизиқ рақамлар: гол, карточка... Новости

Мезбонларга аталган турдан қизиқ рақамлар: гол, карточка...

Теги :  Суперлига
Ўзбекистон Суперлигасининг 20-тури якунига етди.

Эътиборли жиҳати, мазкур тур доирасидаги 7 ўйиннинг ҳеч бирида меҳмонларнинг ғалабаси қайд этилмади. 

"Қўқон-1912" 1:1 "Андижон", 2314 мухлис

"Пахтакор" 3:1 "Турон", 2203 мухлис

"Сўғдиёна" 2:0 "Металлург", 987 мухлис

АГМК 1:0 "Сурхон", 1003 мухлис

"Навбаҳор" 0:0 "Қизилқум", 4525 мухлис

"Локомотив" 2:1 "Машъал", 355 мухлис

"Насаф" 5:0 "Бунёдкор", 3051 мухлис

Мазкур турни 14 438 ишқибоз стадионнинг ўзидан томоша қилди (ўртача 2063 нафар). Гувоҳи бўлганингиздек, энг кўп мухлис "Навбаҳор" ва "Насаф"нинг уй ўйинларида иштирок этди. Энг ёмон натижа эса "Локомотив" — "Машъал" ўйинида қайд этилди.

7 ўйинда жами 17 гол урилди (ўртача 2,4). Тўпларнинг 14 таси мезбон, 3 таси меҳмон жамоалар томонидан киритилди. Энг кўп гол "Насаф" ва "Бунёдкор" ўртасидаги ўйинда урилди (5). Фақат 1 баҳсда дарвозаларга тўп киритилмади ("Навбаҳор" — "Қизилқум").

Фақат 1 футболчи дублга эришди. "Насаф" форварди Ҳусайн Норчаев "қалдирғочлар" дарвозасини 2 бор ишғол қилди.

20-турда реферилар 34 марта чўнтакларидан сариқ рангдаги карточкаларни чиқаришга мажбур бўлишди (ўртача 4,8 тадан).

Энг қўпол ўйин Қўқондаги баҳс бўлди. Раҳимбек Каримов 90 дақиқа ичида 11 футболчини огоҳлантирди.

Фақат 1 футболчига қизил карточка кўрсатилди (2-сариқдан кейин) — Суннатилла Эрматов ("Турон").

Фақат 2 бор 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди.

Маълумот учун, Суперлиганинг кейинги тур ўйинлари 1 октябрда старт олади. Марказий учрашув пойтахтда. Ўйинларни ўтказиб юборманг!

01.10.2021 - 16:00. "Қўқон-1912" — "Пахтакор"

01.10.2021 - 18:15. "Металлург" — "Локомотив"

02.10.2021 - 15:30. "Машъал" — "Насаф"

02.10.2021 - 15:45. "Андижон" — "Сўғдиёна"

02.10.2021 - 18:00. "Бунёдкор" — АГМК

03.10.2021 - 16:00. "Сурхон" — "Навбаҳор"

03.10.2021 - 18:15. "Қизилқум" — "Турон"

"Тошкент грандларининг мухлислари синфдошларимдан ҳам камроқ!"

Автор :
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика