Мехди Бенатиа: "ЦСКА билан ўйинда майдонда ухлаб қолиш мумкин эди"
01 окт 2014 14:03
Новости
Мехди Бенатиа: "ЦСКА билан ўйинда майдонда ухлаб қолиш мумкин эди"
"Бавария" ҳимоячиси Мехди Бенатиа ЦСКА билан ўйиндан сўнг, мухлисларсиз учрашув қандай бўлиши ҳақида сўзлаб берди.
"Мухлисларнинг ҳайқириғисиз майдонда ухлаб қолиш мумкин эди. Аммо асосийси ғалаба қозондик. ЦСКА биринчи ўйинни Римда бой берган ва бугунги учрашувда ғалаба қозонишга ҳаракат қилиши аниқ эди. Буни билар эдик. Рақибларимиз "Рома"га қарши ўйнагандан кўра, бизга яхшироқ қаршилик кўрсатишди. Уларда гол уриш учун икки-уч имконият бўлди. Лекин биз керакли уч очкога эга бўлдик.
Албатта, Чемпионлар лигасида осон ўйинлар бўлмайди. ЦСКА кучли жамоа, уларнинг таркибида жуда тез ва яхши техникага эга бўлган футболчилар бор. Улар бизга қийинчилик туғдириши мумкин эди, аммо биз ўз йўлимизда қоқилмай давом этяпмиз. Жамоамиз икки учрашувда олти очко тўплади. Гуруҳ босқичида юз фоизлик натижани қайд этмоқчимиз" - дейди Бенатиа.
Комментарии