RU

Последние новости

00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  11 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  1 00:10ПСЖ — "Марсель". Таркиблар маълум  1 00:07"Валенсия" — "Реал". Таркиблар маълум  5 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  7 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  1 23:47"Ювентус" — "Лацио". Таркиблар маълум  0 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  9 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  147 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  7 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  1 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  5 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4

“Металлург” ёшлари хотира турнирлари ғолиби Новости

“Металлург” ёшлари хотира турнирлари ғолиби

Халқимизда хотира муқаддас деган ибора мавжуд. Ҳар йили 9-май юртимизда “Хотира ва қадрлаш куни” сифатида бежизга кенг нишонланмайди.

Ўтганларни ёдга олиш, улар амалга ошириб кетган ишларни эслаш жуда яхши одат. Ўзбек футболида ўзига хос из қолдирган, орамиздан вақтли кетган инсонлар оз эмас. Яқинда Бекободда ҳамда Янгиерда шундай тадбирлар ўтказилди. Узоқ йиллар “Металлург”да самарали меҳнат қилган, жамоанинг тикланиши ва кучлилар сафида боришида ўзининг саъйи ҳаракатлари билан муносиб ҳисса қўшиб келган Шамил Толипов хотирасига бағишланган турнир бўлиб ўтди. Унда “Металлург”, “Олмалиқ”, “Бунёдкор” ҳамда “Янгиер” футбол мактаблари тарбияланувчилари баҳс олиб боришди. Ярим финал босқичида пойтахтликлар Янгиер вакилларини, “Металлург” ёшлари эса олмалиқликларни мағлубиятга учратишди. Финал ўйини “Металлург” стадиони уюштирилди ва тезкор, қарама-қарши ҳужумкор тарзда ўтганлиги билан ёдда қолди. Бу ўйинда бекободликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди ва бош совринни уйда олиб қолишди.

Турнинда қатнашган барча жамоа вакиллари эсдалик совғалари, диплом ҳамда мукофотлардан қуруқ қолишмади. Тақдирлаш маросимида “Металлург” футбол клуби раҳбарияти, Шамил Толиповнинг оила аъзолари иштирок этишди. Сўзга чиққанлар Шамил Жўрабоевичнинг ажойиб хислатларини тилга олишди, самимий, олийжаноб инсон бўлганликларини айтиб ўтишди. Мазкур мусобақа анъанавий бўлишига ва ҳар йили “Хотира ҳамда қадрлаш куни” арафасида ўтказидишига келишиб олинди.

Янгиер шаҳрида эса Бахтиёр Давлатов хотирасига бағишлаб ўтказилган турнирда ҳам “Металлург” ёшлари зафар қучишди.


"Металлург" матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика