RU

Последние новости

01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  0 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  6 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  1 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  0 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  1 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  4 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  64 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  9 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6

"Металлург" ёшлари ва асосий таркиби дуранг ўйнади Новости

"Металлург" ёшлари ва асосий таркиби дуранг ўйнади

Ўтган ҳафта янги мавсумга ҳозирлик кўраётган “Металлург” жамоаси иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
Илгари хабар берганимиздек, ёшларимиз Олмалиқда, асосий таркиб эса Тошкентда – “Бунёдкор” ўринбосарларига қарши майдонга чиқишди. Ҳар иккала учрашувда бир хил дуранг натижа қайд этилди – 1:1.

Олмалиқда бўлган учрашувда Февзи Давлетов ҳамда Одил Исабоев етакчилигидаги ёшларимиз ўйин давомида ғалаба қозона туриб, уни сақлаб қолишнинг уддасидан чиқа олишмади. Биринчи таймда мезбонлар дарвозабони тўпга чиқишда қўпол ўйнади ва пенальтидан Азиз Алимов унумли фойдаланиб, ҳисобни очганди. Иккинчи таймда “Олмалиқ” жамоаси ёшлари ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди.

Асосий таркибнинг “Бунёдкор” ёшларига қарши ўйинида Олмалиқдаги учрашувнинг аски кузатилди. Даставвал бунёдкорчилар ҳисобни очишди ва биринчи таймни ўз фойдаларига ҳал этишди. Иккинчи таймда ўйин суръатини оширган бекободликлар мағлубиятдан қутилиб кетишди. Жавоб голи муаллифи Саиджон Абдужабборов бўлди.
Жамоадаги янгиликларга тўхталадиган бўлсак, янги ўйинчилар келиб қўшилмади. Ўз навбатида жамоани тарк этганлар ҳам йўқ. Фақатгина назорат ўйинлари ва машғулотларда бироз лат еганлар бор. Жумладан, Аюбхон Нўъмоновни оёғидан, Алишер Зиёвуддиновни эса белидан олган жароҳат безовта қилмоқда. Умид қиламизки, бу жароҳатлар унчалик оғир эмас ва улар тез орада яна машғулотларни давом эттиришади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика