RU

Последние новости

18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  1 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  0 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  0 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  17 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  25 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  16 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  21 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  8

“Металлург-вумен” тақдирланди Новости

“Металлург-вумен” тақдирланди

Теги :  Металлург-W
2015 йилги мавсумни ҳам кўтаринки кайфиятда ўтказган “Металлург-вумен” қизларини клуб раҳбарияти Ўзбекистон Конституцияси куни арафасида тақдирлаш маросимини ўтказди.

Қаторасига иккинчи мавсумда мамлакат чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаб, вице-чемпионликка эришаётган, Ўзбекистон кубогини эса иккинчи мавсумдирки бегона қилмай келаётган бекободлик қизларга клуб муассислари – Ўзбекистон металлургия комбинати томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди. Анжуманда Ўзбекистон металлургия комбинати директорининг биринчи ўринбосари Айрат Ҳасанов сўзга чиқиб, “Металлург-вумен” жамоаси ташкил этилган кундан бошлаб завод ишчи-хизматчилари, барча Бекобод шаҳри аҳолисини чиройли ғалабалари билан хурсанд этиб келаётганлигини, жамоа ҳар йили олдига қўйилган вазифаларни шараф билан бажараётганлигини таъкидлади. Бу йилги мавсумда “Металлург-вумен” сермаҳсулликда Ўзбекистон чемпионатлари рекордини ўрнатганини, рақиблар дарвозасига 135 та гол киритганлигини мамнуният билан қайд этди. Жамоанинг бу ютуғида барча ўйинчилар, клуб раҳбарияти, мураббийларнинг хизматлари катта эканлигини эътироф этди. Ўз навбатида тўпурарлар рўйхатини бошқарган, миллий чемпионатларимиз тарихидаги энг юксак натижани қайд этган, рақиблар дарвозасига 66 та гол урган Людмила Карачикка эса махсус сертификат ва совға топширди.

Шунингдек сўзга чиққан Бекобод шаҳар ҳокими ўринбосари, шаҳар хотин қизлар қўмитаси раиси Шоира Абдураҳмонова, Ўзбекистон металлургия комбинати касаба уюшмалари қўмитаси раиси Илҳом Қурбоновлар ҳам “Металлург-вумен” қизларининг мамлактимиз аёллар футболини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси ҳақида тўлқинланиб гапиришди. Қизларнинг ютуқларига кўниккан мухлислар эндиликда улардан янги янги муваффақиятларни кутишаётганлигини, хусусан келгуси мавсумда мамлакат чемпиони бўлишларини тилашди. Тадбирга ташриф буюрган ФИФА йўрикчиси Моника Штаб Ўзбекистонда аёллар футболи тараққиётнинг тўғри йўлидан кетаётганлигини қайд этар экан, мамлакатнинг гранд жамоалари – “Севинч” ҳамда “Андижанка”га муносиб рақобат кўрсата оладиган жамоаларнинг кўпаётганлигидан хурсандлигини яширмади. “Металлург-вумен” қизларига халқаро майдонларда ҳам омад тилади.

Ўзбекистон Республикаси аёллар футболи ассоциацияси вице президенти Ирина Чен, мусобақаларни ўтказиш бош ҳаками Эльмира Ғуломова ҳамда ЎзАФА мутахассиси Алишер Файзиев "Металлург-вумен" футбол клуби раҳбариларига, жамоа бошлиғи ҳамда мураббийлар таркибига ва футболчи қизларга 2015 йилги мавсумнинг кумуш медалларини, иккинчи даражали дипломлар ҳамда Ўзбекистон кубогини топширишди.

Тақдирлаш маросими Бекобод шаҳар маданият уйи хонандаларининг дилтортар куй ва қўшиқлари, мафтункор рақслари билан янада файзли ўтди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика