“Металлург” тиббий кўрикдан ўтди
30 янв 2015 12:29
Новости
“Металлург” тиббий кўрикдан ўтди
Янги мавсумга ҳозирлик кўраётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси кеча ва бугун Ўзбекистон футбол федерацияси қошидаги “Футбол-мед”да тиббий кўрикдан ўтди.
Даставвал асосий таркиб вакиллари, бугун эса ёшлар таркиби шифокорлар назоратидан ўтишди. Кўрик якунлари эртага маълум қилинади.
Ўз навбатида янги мавсумга тайёргарлик жараёнида асосий таркиб ўйинчилари олий лиганинг янги вакили – Ғузорнинг “Шўртан” клубига қарши назорат учрашувида майдонга тушганлиги ва бу ўйин дуранг натижа билан интиҳо топганлигини айтиб ўтмоқчимиз.
Мазкур учрашувда ҳам “Металлург” бунёдкорчиларга қарши ўтказилган ўйиндаги таркибини туширди. Бекободликларда бир неча марта гол киритиш имконияти бўлди. Ўз навбатида ғузорликлар ҳужумчиси Игорь Таран пенальтидан фойдалана олмаганлигини ҳам қайд этиш лозим.
Эртага пойтахтимиздаги “Чилонзор” стадионида “Металлург” ва “Олмалиқ” жамоаларининг асосий таркиблари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. Учрашув 15:00 га режалаштирилган.

championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Комментарии