RU

Последние новости

14:22Расман: "Андижон" икки легионер билан шартномани бекор қилди  0 14:00ПСЖ Чемпионлар лигаси бир мавсумида 148,4 миллион ишлаб топди. Нега бунча кўп?   1 13:23"Насаф" ўз футболчиси билан хайрлашганини эълон қилди  8 13:13"Крус Асул" - КОНКАКАФ Чемпионлар кубоги ғолиби  2 12:44Танаффусдаги тараддуд. "Шўртан" назорат учрашувида ғалаба қозонди  0 12:20Искандар Шойқулов: "Кўп очко йўқотдик. Умид қиламанки, тез орада ҳаммаси жойига тушади"  1 11:55Жалолиддин Машарипов: "Ҳаддан ташқари ортиқча мотивация ўйинга халақит бериши мумкин"  15 11:30Ҳамдан ибн Муборак БАА олдига Ўзбекистонга муносиб қаршилик кўрсатиш талабини қўйди  15 11:15Ўзбекистон миллий терма жамоаси кўтаринки кайфиятда БАА билан ўйинга тайёрланмоқда  3 10:50"Барселона" "Арсенал" футболчиси билан музокараларни бошлади  6 10:22ПСЖ яна бир талант учун курашга қўшилди  4 09:53Гарначо фаолиятини АПЛда давом эттиришга қарор қилди  4 09:24ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни ижарага бериш керак"  11 08:55Футзал. Бугун Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтади  0 08:20УEФА клублар рейтингини янгилади  29

"Металлург": “Қўқон 1912”га қарши учрашувни Даврон Каримқулов ўтказиб юборади Новости

"Металлург": “Қўқон 1912”га қарши учрашувни Даврон Каримқулов ўтказиб юборади

“Металлург” футболчилари "Қўқон-1912" жамоаси билан бўладиган навбатдаги тур учрашувига Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида тайёргарлик кўришяпти.

Жамоа аъзолари водий сафарига эртага - жума куни эрталаб жўнаб кетишади.

Мазкур учрашувда пойтахт вилояти жамоасига тажрибали ҳимоячи Давронбек Каримқулов ёрдам бера олмайди. Сабаби “Пахтакор” билан учрашувда олинган сариқ карточка Д.Каримқуловнинг мавсумдаги тўртинчи огоҳлантирилиши эди. Шу боисдан у навбатдаги тур ўйинини ўтказиб юборишга мажбур. Таркибга эса жамоа тўпурари Зоҳид Абдуллаев қайтди. У машғулотлар жараёнида фаол ишлаяпти. “Пахтакор”га қарши учрашувда майдонга туша олмаган Зоҳид Абдуллаев ҳозирча тўпурарлар пойгасида “Локомотив” ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқовдан иккита тўпга ортда қолаяпти.

Қўқонда бўлиб ўтадиган учрашувни мамлакатимизнинг энг тажрибали ҳаками, ФИФА рефереси Равшан Эрматов бошқариб боради. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. Заҳирадаги ҳакам Акмалжон Раҳимов эса асосий таркиблар ўйинидан бир кун муқаддам ёшлар таркиблари учрашувини ҳам бошқариб боради.


«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Металлург» (Бекобод). 17 сентябрь. Қўқон шаҳри.
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж.Саидов (Тошкент), А. Раҳимов (Андижон)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.


"Металлург" матбуот хизмати

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика