RU

Последние новости

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  2 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  18 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

“Металлург” қизларининг байрам совғаси Новости

“Металлург” қизларининг байрам совғаси

Мамлакатимиз мустақиллигининг 23 йиллик шодиёналари арафасида аёллар футболи бўйича жамоалар Ўзбекистон кубогининг чорак финал учрашувларида майдонга тушишди.
Бекободнинг “Металлург” жамоаси қизлари дастлабки учрашувни сафарда “Бунёдкор”га қарши ўтказиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Бу ғалаба Бекобод ишқибозларига ажойиб байрам совғаси бўлди.

Мазкур учрашув жуда қизиқарли курашлар остида ўтди ва жамоалар биринчи бўлимнинг ўзида дарвозаларга 3 та гол киритишди. Меҳмонлардан Наргиза Абдурасулова ҳамда Моҳинур Ҳожиқуловалар муваффақиятга эришишган бўлишса, майдон эгаларидан жавоб голини Мардона Эламасова киритди.

Жавоб ўйини 3 сентябрь куни Бекободда ўтказилади ва ярим финалда тўп сурадиган сўнгги жамоанинг номи аниқланади. Табиийки майдон эгаларининг имкониятлари юқори баҳоланмоқда. Бекободликлар бу тўсиқдан муваффақиятли ўтишса, ярим финалда мамлакатимизнинг энг тажрибали жамоаларидан бири – “Андижанка”га қарши майдонга чиқишади. Бу йилги чемпионат давомида “Металлург” жуда асосий ўйинда андижонликларни мағлубиятга учратишгани мухлисларнинг ёдидан чиқмаган бўлса керак. Иккинчи ярим финалда “Севинч” – “Лочин” жамоалари баҳс юритиши ҳозирда маълум. Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви 7 ноябрь санасига режалаштирилган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика