RU

Последние новости

02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  1 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  12 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  5 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  8 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  14 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  2 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  38 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  6 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0

"Металлург" - "Қизилқум". Превью Новости

"Металлург" - "Қизилқум". Превью

Бугун Суперлиганинг 4-турида "Металлург" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтади.

“Металлург” Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси билан шу кунгача Ўзбекистон чемпионатларида 38 бор куч синашган. Мазкур ўйинларнинг 13 таси “Металлург” ғалаба қозонган. 10 та учрашувда кучлар тенг келган. 15 та ўйинда эса “Қизилқум” жамоасининг қўли баланд келган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи 52:47, воҳаликлар фойдасига. “Металлург”нинг бу рақиби устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 4:1 ни ташкил этади. “Қизилқум” эса битта учрашувда бекободликлар дарвозасига жавобсиз бешта тўп йўллаган.

Ўтган йилги мавсумда “Металлург” “Қизилқум”ни ўз майдонида ҳам, сафарда ҳам бир хил – 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган. Навоийда бўлиб ўтган учрашувда Зоҳид Абдуллаев ва Шаҳзод Шаймановларнинг голига Элгужа Григалашвили битта аниқ зарбаси билан жавоб қайтарган бўлса, Бекободдаги ўйинда мезбонлардан Ислом Исоқжонов ҳамда Зоҳид Абдуллаевлар муваффақият қозонишганди. Меҳмонлардан эса жавоб голи Неманья Йованович ҳисобига ёзилган.



Ушбу жамоаларнинг Бекободда бўлиб ўтган 19 та учрашувидан 10 тасида майдон эгалари ғалаба қозонишган бўлишса, 5 та учрашувда жамоалар дурангга имзо чекишган. 4 та ўйинда меҳмонлар зафар қучишган. Бу учрашувларда “Металлург” рақиблари дарвозасига 33 та гол киритиб, ўз дарвозасидан 20 та тўп ўтказиб юборган.

Қуйида Бекободда бўлиб ўтган сўнгги олти учрашув натижаси билан танишинг:

12.08.2018 Металлург – Қизилқум 2:1
19.06.2017 Металлург – Қизилқум 3:1
14.10.2016 Металлург – Қизилқум 1:0
27.06.2015 Металлург – Қизилқум 4:2
14.06.2014 Металлург – Қизилқум 1:1
11.05.2013 Металлург – Қизилқум 3:1



Танишинг, "Металлург" рақиби: “Қизилқум” (Навоий)

Навоийнинг Қизилқум жамоасига 1967 йилда асос солинган. Даставвал жамоа Зарафшон шаҳрида “Прогресс” номи билан ташкил этилганди. Мамлакат мустақиллигига қадар жамоа вилоят, республика биринчилиги ҳамда собиқ Иттифоқ чемпионати иккинчи лигасида ўйнаган. 1992 йилда Ўзбекистон биринчилигида қатнашиб келган жамоа 1999 йили қуйи лигада 3-ўринни эгаллади ва олий лигага йўлланмани қўлга киритди. 1994 йилдан “Қизилқум” номи билан юритиб келинаётган жамоа олий лигадаги учинчи мавсумида энг юқори натижасини қайд этди, яъни бронза медалига сазовор бўлди.



Бугунгача навоийликлар кучлилар сафида 559 та учрашув ўтказиб, шулардан 206 тасида ғалаба қозонган, 114 ўйинда дурангга эришган, 239 ўйинда эса имкониятни бой берган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 704:800. Бу йилги чемпионатнинг 1-турида “Андижон” дарвозасига киритиган гол “Қизилқум”нинг кучлилар сафидаги 700-юбилей голи сифатида қайд этилди. Қизиғи шундаки, навоийликларнинг юбилей голига андижонлик машҳур ҳофиз Шерали Жўраевнинг навоийлик футболчи адаши муаллифликлик қилди. Бу мавсумдаги “кўнгилсиз” юбилейлардан яна бири Бухорода кузатилди. Достон Ибрагимов томонидан киритилган гол навоийликларнинг кучлилар сафида ўтказиб юборган 800-голга айланади.

“Қизилқум” жамоасининг олий лигадаги энг йирик ғалабаси – 7:0 (2003 йил, “Гулистон”), энг йирик мағлубияти – 0:11 (2007 йил, “Пахтакор”) ташкил этади.


Металлург

Станислав Андреев - 19', Зохид Абдуллаев - 35', Зохид Абдуллаев - 38', Баҳром Абдураҳимов - 90'

Суперлига. Тур 4

12/04/2019, 18:15

1
:
4
Завершен

Кызылкум

Миржалол Касымов - 25'

45'
90'
19'  Станислав Андреев
35'  Зохид Абдуллаев
35'  Сергей Тумасян
38'  Зохид Абдуллаев
38'  Музаффар Музаффаров
46'  Акбар Исматуллаев (Сухроб Нуруллоев)
48'  Сухроб Нуруллоев
74'  Дониер Усманов (Исломбек Исокжанов)
90'  Баҳром Абдураҳимов
90'  Зохид Абдуллаев (Иброхим Юлдашев)
25'  Миржалол Касымов
25'  Медина Смит
57'  Салим Мустафаев
76'  Элгужа Григалашвили (Мурод Бободжанов)

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика