RU

Последние новости

21:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 - Япония U-23  7 20:56ПСЖ Доннарумма борасида "Челси", "Галатасарой" ва бошқа клублар таклифларини кўриб чиқишга тайёр  2 19:57"Локомотив" Тожикистон жамоасидан енгилди  1 19:43"Эвертон" Кубога қизиқиб қолди  0 19:19Жака АПЛга қайтмоқда   1 18:39Гвардиола "Барселона"га қайтадими?  7 18:13АПЛ топ-клублари "Ал Ҳилол" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  2 17:36"Тоттенхэм" ва "Барселона" "Арсенал" ҳужумчисига қизиқмоқда  3 17:08"Вест Хэм" "Манчестер Юнайтед"дан япониялик дарвозабонни илиб кетмоқчи  4 16:40Де Лигт: "Манчестер Юнайтед" учун ўтган мавсум ўтмишда қолди"  0 16:13"Реал" Винисиус Жуниорга ўринбосар топди – АПЛ юлдузи устувор вариант  4 15:45Breaking! "Ливерпуль" Исак билан келишувга эришди  21 15:22ЦСКА ҳимоячиси: "Туркия чемпионати Файзуллаев учун ЖЧ олдидан трамплин бўлади"  9 14:55Суперлига қайтмоқда! 16-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  6 14:34Расман: Бахтиёр Зайнутдинов – "Динамо М" футболчиси  1

“Металлург”: “Обод”га имконият бой берилди Новости

“Металлург”: “Обод”га имконият бой берилди

Давралар оралиғидаги танаффусдан кейин Тошкент вилояти Чорвоқ тоғ ҳудудида жисмоний тикланиш машғулотларини ўтаб бўлди.

Чирчиқ шаҳрига қайтиб тушган Бекободнинг “Металлург” жамоаси кеча Қибрайда Тошкентнинг “Обод” жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказди. 

Ўйин пойтахтликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ягона гол “Металлург” ҳимоячиси Жасур Аҳмедов ҳисобига ёзилди – автогол. “Металлург” мураббийлари ўйин давомида ихтиёрларидаги барча ўйинчиларни синаб кўришга қарор қилишди. Шу боисдан ҳам иккита таймда майдонда бошқа башқа таркиблар ҳаракат қилишди. Бевосита ўйинни кузатиш жараёнида “Металлург” ўйинчилари жисмоний юкламадан тўлиқ чиқиб кетмаганлиги сезилди. Пойтахтликлар эса аксинча жуда эркин ва енгил ўйин намойиш этишди.

Иккинчи давра арафасида Ғузорнинг “Шўртан” жамоасида машғулотларда қатнашган Улуғбек Худойбердиев яна бекободликлар сафига келиб қўшилди. Жамоа ҳужумчиларидан Шоҳназар Норбеков (“Олмалиқ”) ҳамда Жасур Ҳакимов (“Пахтакор”) ва ҳимоячи Вусол Магеррамов (“Шўртан”)ларнинг иккинчи даврани бошқа клубларда ўтказишлари эҳтимоли юқори. Ўз навбатида “Металлург” таркибида ҳам янги ўйинчилар пайдо бўлиши кутиляпти. Бу масалаларнинг барчаси трансфер ойнаси ёпилгунча ойдинлашади.


"Металлург" матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика